Янги ҳужжатлар

ОТМларга ҳозирча 100 минг нафардан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган.

ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 105 431 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган:

ОТМ номи Квота Абитуриентлар сони Конкурс
 Жиззах давлат педагогика институти 1615 5639 3.49
 Қарши давлат университети 1280 5154 4.03
 Андижон давлат университети 1400 4839 3.46
 Қарши муҳандислик – иқтисодиёт институти 1800 4497 2.50
 Термиз давлат университети 1662 4454 2.68

Энг катта ўртача танлов эса, ҳар йилгидек Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига бўлиб турибди. Ҳозирча мазкур ОТМга ажратилган битта ўринга ўртача 5,13 киши даъвогарлик қилмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, ўтган йили ҳужжат топширган абитуриентлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. Яъни 540 минг нафардан кўпроқ абитуриент талабалик бахтига мушарраф бўлиш учун ўз омадини синаб кўришга аҳд қилган эди. Бу бир ўрин учун ўртача 9,4 киши даъвогарлик қилган деганидир.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (32)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (2)

Битта фикр

  1. otgan yili shu kungacha nechta abituriyent topshirgan

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига