Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Dekabr 2016

Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзоди тақдим этилди

2016 йил 12 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар бермоқда. Йиғилишда мамлакатимиз Конституциясининг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Маълумки асосий қонунимизга биноан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Мажлис иштирокчилари бўлиб ўтган ... Батафсил »

Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди

2016 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунга имзо чекди. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 12 октябрь куни маъқулланган эди. Мазкур қонун қабул қилиниши натижасида касаба уюшмалари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. Хусусан, ходимларнинг алоҳида тоифалари, жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандлар ва бир марталик ишларда банд шахслар учун ... Батафсил »

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берилди. Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов берган маълумотга кўра, сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчининг 17 миллион 951 минг 667 нафари овоз беришда иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёевга 15 миллион 906 минг 724 фуқаро ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи ... Батафсил »

Эртага сайлов: энг муҳим саволларга жавоблар

Эртага сайлов. Фуқароларимиз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланиб, ўзлари учун муносиб деб билган номзодга овоз беришади. Шу ўринда, муштарийларимизга сайлов, овоз бериш жараёнига оид маълумотларни яна бир бор эслатиб ўтишга қарор қилдик. Умид қиламизки, қонун ҳужжатлари асосида тайёрланган ушбу маълумотлар овоз бериш жараёнида турли тушунмовчиликларнинг олдини олишга кўмак беради.     Батафсил »

Юқорига