Янги ҳужжатлар

Кундалик архивлар: 03.01.2017

Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилади

2016 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сон Фармонига ва  “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2705-сон қарорига имзо чекди. Ҳужжатларнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорида қуйидагилар кўзда тутилган: оқсоқоллар, кексалар ва фахрийларни ёшларни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига, Ватанга муҳаббат, кексаларни эъзозлаш руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш; жойларда кексалар турмуш сифатини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ... Батафсил »

Ўзбекистонда мактабгача таълим тизими такомиллаштирилади

2016 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарор матни, ЎзАда эълон қилинди. Қарорда бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларининг таълим дастурлари ва ўқув-тарбиявий режаларига қўйилган давлат талабларини такомиллаштириш долзарб масалалигича қолаётганлиги, аксарият мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермаслиги ҳамда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи ҳамон пастлигича қолаётганлиги таъкидланган. Қарор асосида тасдиқланган дастур асосида қуйидаги кенг кўламли комплекс тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган: болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ... Батафсил »

Юқорига