Yangi hujjatlar

Абитуриентлардан маҳалладан маълумотнома сўрашлари тўғрими?

САВОЛ:
(имло аслича қолдирилди)
Ассалому алайкум.
Менинг исмим Комил (исм ўзгартирилди), ёшим 29 да, мен шу вактгача институтда укимаганман, хозирда хусусий тадбиркор (чилангар) булиб ишлайман, оилам анча катта, мен бир неча йил Тошкентдаги институтларга хужжат топшириб укишга кира олмади.2012 йил СамДУга хужжат топширдим ва бунда хам омадим чопмади, 2013 йилда бир амаллаб СамКХИ институтига хужжат топширдим лекин бунда хам омадим чопмади, сабаби мен хужжат топширишда уз билимимни хисобга олмаган эканман, бу йил яна СамКХИ га хужжат топширмокчиман,чунки бошка институтларга нисбатан балл анча пастб лекин бир нарсани уйлаб утирибман, шунча институтларга хужжат топшириб утган 2013 йилгидек кийналмаганман, хужжат топширишга келганимда мендан сиз институтда укигансиз, махалладан укимаган деган хужжат олиб келинг деган маънода когоз суради, лекин мени туманга бориб келишим хам пул булганлиги сабабли жанжал килиб бир амаллаб топширдим, шунда хам кабул комиссияси ходимлари сизнинг хужжатларингизни ички ишларга бериб текширтирамиз кейин узингиздан куринг деб шарт куйишди. Мен агар институтда укиган булганимда бу инсонлар олдига келиб илтимос хам, ёки буларни куришни хам хохламас эдим. Агар шу йил хам укишга кирмасам мен хам огайниларимни олдига Россияга бориб ишлашга ахд килганман.
Сизлардан саволим шундай:
1.Булар мендан хужжат топширишга курсатилган хужжатлардан ташкари бошка хужжат сураш ёки шундай муомила килишлари айтиб утилган жой борми, бу ерда кимнинг иши нотугри.
2. Агар булар кушимча хужжатни сурашни яна талаб килса кимга мурожат килишим керак.
3.Хар кайси институни хужжат кабул килиш тартиби хар хилми?

Хурмат билан Комил.

ЖАВОБ:
Сиз айтган ҳолат бошқа кўплаб ОТМларда ҳам учрайди. Яъни кўпчилик ОТМлар абитуриентлардан қўшимча ҳужжатлар талаб қилишади, ҳатто қўшича ҳужжатлар рўйхатини расман ОТМ қабул комиссияси кириш эшигида илиб ҳам қўйишади.

Тошкент давлат техника университети Энергетика факультетида осилган эълон. 2012 йил.

Тошкент давлат техника университети Энергетика факультетида осилган эълон. 2012 йил.

ОТМ қабул комиссияларининг бундай ҳаракати амалдаги низомларга зид ҳаракат ҳисобланади. Ҳозир буни асослашга ҳаракат қиламиз.

Биз аввалроқ “Абитуриентлар қандай ҳужжатлар топшириши керак?” мақоласида абитуриентлар топшириши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини санаб ўтган эдик. Булар:

1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини кўрсатишлари ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варақаларини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);
2) ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
3) 086-У — шакл бўйича тиббий маълумотнома;
4) паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;
5) 3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
6) меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома (махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандида қуйидагича қоида ҳам ўрнатилган:

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, абитуриентлардан Низомда кўрсатилмаган ҳар қандай қўшимча ҳужжат сўраш, бу ўрнатилган тартиб-қоидаларга зиддир.

Низомда ўрта ёки ўрта-махсус таълимни бир неча йил аввал тугатган бўлса, маҳалладан қўшимча маълумотнома сўралиши ҳақида қоида йўқ. Юқоридаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низом бутун Республика ҳудудида мажбурий характерга эга бўлиб, барча ОТМ қабул комиссиялари учун бир хилда амал қилади (хорижий мамлакат ОТМлари ва ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно).

Ушбу масала бўйича ўтган йилги қабул комиссияси фаолияти давомида ҳам Kun.uz Интернет-нашрига бир қанча мурожаатлар келиб тушган эди. Мазкур саволга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz Давлат тест маркази билан боғланган ҳамда ДТМ бўлим бошлиғи Қаюм Боймиров бу ҳолатга изоҳ берган эди. Қабул комиссияларининг маҳалладан маълумотнома сўраши нотўғри эканлигини қайд этар экан, ДТМ бўлим бошлиғи буни қуйидагича изоҳлаганди: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа қўшимча маълумотларни сўрашга қабул комиссиялари ҳақли эмас. Ушбу ҳужжатлар рўйхатига қўшимчалар киритиш ва уларни ўзгартиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳақли холос”.

Демак, Сиздан қўшимча маълумотномалар сўрашга қабул комиссяисининг ҳаққи йўқ. Агар жорий йилда ҳам ушбу ҳолат такрорланса, унда бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг ишонч телефонларига шикоят билан мурожаат қилишингиз мумкин. Шунингдек, ўз шикоятингизни My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда юборишингиз ёки порталнинг “Call-center” хизматига мурожаат қилишингиз мумкин. Қуйида Сизга ушбу телефон рақамларини ҳавола қиламиз:

Вазирлар Маҳкамаси: +998 (71) 239-8114, 239-8676
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги: +998 (71) 246-37-12
Давлат тест маркази: +998 (71) 235-19-14
My.gov.uz: 1060

“АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

2 фикр

  1. Ушбу маьлумотномаларни тақдим этмаган абитуриентлардан хужжатларини қабул қилишмаяпти. Ўзим бир неча бор гувохи бўлдим. Бунга қандай фикр билдирасиз. талаб шундай деб қайтаришмоқда

    • Шунақа қилишса, нима қилиш кераклигини ёзиб қўйибмиз-ку, охиригача ўқинг.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига