Yangi hujjatlar

Паспортини алмаштириш учун топширган абитуриентларнинг паспорти ҳали тайёр бўлмаган бўлса, унда нима қилиш керак?

САВОЛ:
Sodiq Raxmonqulov
Biopasport olish uchun hujjatlarimni topshirganman lekin haligacha pasportimni olganim yo’q. Hujjat topshirgunimcha yangi pasport kelmasa men qanday qilib hujjat topshiraman. Nima qilishim kerak?

ЖАВОБ:
Кўпчилик абитуриентлар бундай муаммога дуч келишаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Кимлардир паспорт алмаштириш муддати етганлиги учун топширишган бўлса, яна баъзи абитуриентлар “ҳужжат топшириш учун биометрик паспорт шарт экан” деган миш-мишга ишониб, алмаштириш учун топширишган. Шу ўринда, жорий йилда абитуриентларнинг ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шарт эмаслигини эслатиб ўтмоқчи эдик. Батафсил маълумот.

Энди юқоридаги саволга жавоб берсак.

Агарда Сиз паспорт алмаштириш учун ҳужжатларингизни ИИБга топширган бўлсангиз-у, лекин ҳали янги паспорт тайёр бўлмаган бўлса ва энг асосийси ОТМга ҳужжат топширишнинг энг сўнги санасигача (20 июль) тайёр бўлишига кўзингиз етмаса, унда қуйидаги тартибда ҳужжат топширишингиз зарур:

1) Паспорт алмаштириш учун ариза топширган ички ишлар бўлимининг “Хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик” бўлимига юзага келган вазият тўғрисида мурожаат қиласиз.
2) ИИБ Сизга ҳақиқатдан паспортингизни алмаштириш учун топширганлигингизни тасдиқлаб, махсус 9-шакл (Форма-9) кўринишидаги маълумотнома тўлдириб беришади.
3) 9-шаклда Сизнинг суратингиз ва паспортда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар акс эттирилиб, ушбу маълумотнома ИИБнинг махсус муҳри билан тасдиқланади.
4) Тайёр бўлган 9-шакл вақтинчалик паспорт ўрнини босади.
5) Ушбу ҳужжат билан бемалол ОТМга ҳужжат топшира оласиз. Қабул комиссиядагилар мазкур маълумотномани “бу ўтмайди” деб қайтаришга ва қабул қилишни рад қилишга ҳақли эмас.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (4)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (1)

2 фикр

  1. Rahmat

  2. Xushnud aka iloji bo’lsa shu Forma 9 ni huquqiy asosini keltirib o’tsangiz. Oldindan raxmat!

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига