Янги ҳужжатлар

Қайси ОТМларда махсус сиртқи бўлимлар мавжуд?

“2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги 2014 йил 26 июнь кунги Президент Қарорига асосан фақат 2та ОТМ учун махсус сиртқи бўлимларга квоталар ажратилган. Булар қуйидагилардир:

ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ (ҚЎНҒИРОТ БЎЛИМИ)

 

Жами: 65 нафар

Таълим йўналиши

Жами қабул

Давлат гранти

Тўлов-контракт

Тест фанлари

Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича)

— 5320300

15

15

1. Математика (информатика билан)

2. Физика

3. Она тили ва адабиёти

Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича)

— 5310700

15

15

1. Физика

2. Математика (информатика билан)

3. Чет тили

Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)

— 5320400

20

20

1. Кимё

2. Математика (информатика билан)

3. Она тили ва адабиёти

Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (турлари бўйича)

— 5340400

15

15

1. Математика (информатика билан)

2. Физика

3. Она тили ва адабиёти

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

Жами: 50 нафар

Таълим йўналиши

Жами қабул

Давлат гранти

Тўлов-контракт

Тест фанлари

Телевизион технологиялар (“Аудиовизуал технологиялар”, “Телестудия тизимлари ва иловалари”)

— 5350200

50

15

35

Математика (информатика билан)

Физика

Инглиз тили

 

 

Махсус сиртқи бўлим абитуриентлари қандай ҳужжатлар топширишлари керак?

 

1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини кўрсатишлари ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варақаларини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);

2) ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

3) 086-У — шакл бўйича тиббий маълумотнома;

4) паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;

5) 3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

6) меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома.

Абитуриент томонидан паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Махсус сиртқи бўлимга фақат ўша соҳада ишлаётганлар ҳужжат топшира оладими?

Амалдаги қонунчиликка кўра, Олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимнинг таълим йўналишларига қабул фақат тегишли ёки турдош таълим йўналишига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган, ишлаб турган соҳадан тавсиянома берилган кадрлар ҳисобидан амалга оширилади.

Махсус сиртқи бўлимга қандай имтиҳонлар бўлади?

 

Махсус сиртқи бўлимларга ҳам худди кундузги бўлимлардаги каби 1 август куни тест имтиҳонлари бўлиб ўтади. Қайси фанлардан тест бўлиши ҳақида эса юқорида жавоб бериб ўтдик.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (68)
  • Йўқ (9)
  • Бироз (5)

4 фикр

  1. toshkent molya institutida 2 chi mutaxasli bormi molyani molya fakultetida agar busa qayssi fanlardan buladi test

    javobni manash manzilga junatsangiz ((( jamshidosarov@gmail.com)))

    • Билмасам, Молия институтининг ўзидан сўранг.

  2. Хушнудбек ассалому алайкум.
    Мен Андижонлик Улугбекман. Айни пайтда тошкентдаман
    Сиз билан куришиш ниятида эдим. Бу хакда Фейзбукда айтган эдим

    Яна бир фикр
    САйтнинг “Биласизми” Рукнида “Узбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати 7 йилдан 5 йилга узайтирилди……..” деган жумлани куриб колдим.

    Шу ерда сал хатолик бор менимча. (яъни 5 йилдан 7 йилгача бўлиши керак……. олдиндан узр )

  3. OTMda sirtqi o`qish bormi agar bo`lsa ma`lumot bersangiz

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига