Yangi hujjatlar

Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган яна бир саволлардан бири, ўрта ёки ўрта-махсус таълимни ўзбек тилида (ёки рус) олган абитуриент ОТМнинг рус тили гуруҳига (ёки ўзбек) ҳужжат топшира оладими ёки йўқми деган саволдир.

Сабаби баъзи ОТМ қабул комиссияларида абитуриентлар ОТМгача ўқиган тилда ҳужжат топшириши мумкинлигини, тилни ўзгартиришга ҳаққи йўқлигини таъкидлашаётганлиги ҳақида маълум қилишади. Аслида бу қанчалик тўғри?

Ҳозир шу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 4-бандига асосан, Ўзбекистонда тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Олий таълим муассасасида таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тили, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Ушбу низомда яна қуйидагича қоида бор:

Абитуриент тест синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.

Юқоридаги қоидани баъзан нотўғри тушунишларига гувоҳ бўлиб қоламиз. Мазкур бандда абитуриент ОТМда ўқийдиган тилда тест топшириши кераклиги айтилган, балким ОТМгача бўлган тилда эмас.

Шунингдек, юқоридаги Низомнинг 12-бандида абитуриент ОТМ қабул комиссиясига ариза топшираётганда қуйидаги нарсаларни кўрсатиб ўтиши кераклиги таъкидланган:

  • таълим йўналиши;
  • ўқув тили;
  • шакли.

Кўриб турганингиздек, мазкур банддаги қоидадан ҳам ўқув тилини абитуриент ўзи танлаши маълум бўлади. Низомнинг биронта қисмида ўрта ва ўрта-махсус таълимни ўзбек (ёки рус) тилларида ўқиган абитуриент ОТМнинг рус (ёки ўзбек) тилидаги йўналишига ҳужжат топшира олмаслиги ҳақида тақиқ йўқ.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тилида тест синовлари топшира олади.

“АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига