Янги ҳужжатлар

Ҳужжат қабул қилишнинг сўнгги кунига келиб абитуриентлар сони бўйича рекорд янгиланди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Бугун, 20 июль куни, ҳужжатлар қабул қилишнинг сўнгги куни.

Бугунги кунга келиб, абитуриентлар сони 549 минг 358 нафарни ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткич ўтган йили қайд этилган рекорд натижадан ҳам кўпроқдир.

Эслатиб ўтаман, 2013 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан тушган аризалар сони жами 480.407 тани, ўтган йили эса 543.131 тани ташкил этган эди.

Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган:

 

ОТМ номи Квота

Абитуриентлар сони

Конкурс

 Термиз давлат университети 1662

31011

18.66

 Жиззах давлат педагогика институти 1615

22401

13.87

 Андижон давлат университети 1400

21088

15.06

 Фарғона давлат университети 1274

20375

15.99

 Қарши давлат университети 1280

20206

15.79

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (86)
  • Йўқ (9)
  • Бироз (8)

Битта фикр

  1. salom barcha abuturentlarga imtihonlarda omad!

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига