Янги ҳужжатлар

ДТМ сайтида ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳақида онлайн маълумот берувчи бўлим ишга тушди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2016/2017 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57 907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19 120 ва тўлов-контракт асосида 38 787 нафар миқдорида белгиланган.

Давлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин. Саҳифага ўтиш

ДТМ сайтидан скриншот

ДТМ сайтидан скриншот

Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган.

Ушбу хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 35 932 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирча республика бўйича Андижон давлат универстетига энг кўп, 3871 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Айтиб ўтиш жоизки, ўтган йили ҳужжат топширган абитуриентлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. Яъни 600 минг нафардан кўпроқ абитуриент талабалик бахтига мушарраф бўлиш учун ўз омадини синаб кўришга аҳд қилган эди. Бу бир ўрин учун ўртача 10.45 киши даъвогарлик қилган деганидир.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (288)
  • Йўқ (37)
  • Бироз (15)

6 фикр

  1. Зур бубди манга ёкти хамма соволларимга жовоб топадиган булдим

  2. Kirmayabdikuu

  3. 3 kundan beri kirmayabdiku

  4. hujjat topshirganmi yomi qanday bilsa boladi

  5. Bu bo’limni ishga tushgani yaxshi bo’libdi. Menimcha yana bir xizmatni yo’lga qo’yish kerak, yani : Abiturient dtm.uz saytiga kirib kerakli fanlarni tanlab(3 ta fan ballari bilan), o’sha fanlarga mos keluvchi oliy o’quv yurtlari xaqida ma’lumot olishsa yaxshi bo’lardi. Xammaga ma’lum oliy o’quv yurtiga o’qishga kirish ancha mashshaqatli bo’lib ketyapti, shunday ekan abuturient o’z bilimidan kelib chiqib OTM tanlashga xam to’g’ri kelmoqda.

  6. Анча узгаришлар бор бу жуда яхши

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига