Yangi hujjatlar

ДТМ сайтида ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳақида онлайн маълумот берувчи бўлим ишга тушди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган.

Кеча ДТМ сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин. Саҳифага ўтиш

Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган.

ДТМ сайтидан скриншот

ДТМ сайтидан скриншот

Ушбу хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 48 687 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирча республика бўйича Термиз давлат универстетига энг кўп, 3253 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Айтиб ўтиш жоизки, ўтган йили ҳужжат топширган абитуриентлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. Яъни 540 минг нафардан кўпроқ абитуриент талабалик бахтига мушарраф бўлиш учун ўз омадини синаб кўришга аҳд қилган эди. Бу бир ўрин учун ўртача 9,4 киши даъвогарлик қилган деганидир.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (177)
  • Йўқ (28)
  • Бироз (10)

9 фикр

  1. bu faqat login parol bilan kirish mumkin demoqdaku

    • Унақа демайди. Қайтадан уриниб кўринг.

  2. Salom Xushnudbek aka sizi televizorda ko’p ko’ryapmiz. ishlaarizga omad. http://qabul.dtm.uz:2015/site_reports.php?act=site1 saytini umri qisqa bo’ldi menimcha bugun soat 12 00 dan beri ishlamayapti. sababini bilmaysizmi. menga juda kerak edi. Qashqadaryoni maqtaganiz uchun raxmat

    • Сайт ишлаяпти. Баъзи муаммолар шунчаки сабр қилиш билан ҳал қилинади.

  3. 1.Кайси ОТМ сиртки булим мавжуд
    2. Тест синовлари хамма ОТМ 1.математика. 2 Физика. 3 Инглиз тили утказиладими.
    3. Мен ТАТУ онлайн тарзида ариза топширдим. Аризамни бекор килиб бошка ОТМ топширсам буладими. Жавоблар учун олдиндан рахмат

    • 1. Жавоби шу ерда бор: http://xushnudbek.uz/abituriyent-2015/
      2. Жавоби шу ерда бор: http://xushnudbek.uz/fan-ballari-2015/
      3. Биринчидан, онлайн ариза топшириш деган нарса йўқ. Иккинчидан, Сиз 20 июлгача ҳужжатларни қайтариб олиб, исталган ОТМга ҳужжат топширишингиз мумкин.

  4. Sayt manga yoqadi. Sahifaga o’tish ham ishlayapti.Omad tilayman.

  5. Salom Xushnid aka ushbu sahifa juda zo’r chiqgan har kuni kuzatib boraman, lekin 20-iyuldan kiyen institut fakultetlari buyicha ma’lumot ololmayapman institutlar buyicha kurish imkoniyati yana bo’ladimi?
    sababi 6 ta jiyanim 6 hil oliygohlarga hujjat topshirgan

    • Бунисидан хабарим йўқ. ДТМнинг ўзидан сўранг.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига