Янги ҳужжатлар

АКЦИЯДОР

АКЦИЯДОР – акциядорлик жамиятлари ташкилий ҳуқуқий шаклидаги хўжалик бирлашмаларининг акцияларида кўрсатилган ва жамият А.лари реестрига киритилган ва унга нисбатан фуқаролик ҳуқуқий битимлар (мерос ёки васиятнома орқали, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя каби шартномалар тузиш орқали) ёки ваколатли давлат органининг қарорига мувофиқ мулк ҳуқуқини қўлга киритган шахслар (жисмоний шахслар, ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахслар ва давлат). Унинг ҳуқуқлари мажбуриятлари ва ҳуқуқий мақоми ФК, 26.04.1996 й. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Эгаси ёзилмаган акцияни сақловчи шу акциянинг эгасидир. Эгаси ёзилмаган акциялар жамият акцияларининг реестрига киритилмаган ҳолда бошқа шахсларга мулк қилиб берилади. Оддий (одатдаги) акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгаларига дивидендлар олиш, жамиятнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради. Акция эгаларига дивидендларни, шунингдек, А.лик жамияти тугатилганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялар ҳисобланади. Имтиёзли акциялар уларнинг эгаларига, корхона фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради. Ёпиқ А.лик жамиятининг акциялари фақат эгаси ёзиладиган акциялар бўлиши мумкин, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби уставда белгилаб қўйилади. Ёпиқ А.лик жамиятлари А.ларга акциялар ўрнига уларнинг номинал қийматига тенг суммада сертификатлар бериши мумкин. А. тегишли А.лик жамиятининг А.лари реестрига киритилиш, акциядорлик жамияти А.лари реестридан ўзлари ҳақида қимматли қоғоз ҳисобланмайдиган кўчирмалар олиш, жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш, А.лик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш, А.лик жамиятини бошқаришда иштирок этиш, А.лик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш, олган дивидендини эркин тасарруф этиш, давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш юзасидан ваколат берилган органда, шунингдек, судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эмитентларнинг уқувсиз ёки ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш, ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш, қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли б-н боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари А. А.лар жамият уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига