Янги ҳужжатлар

ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ШАХС

ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ШАХС – эҳтиёт чораси сифатида,дастлабки тергов ёки суд томонидан қамоққа олиш чораси қўлланилган шахс. Айбланувчини қамоққа олиш учун у суриштирув, тергов ёки суддан яширинади, жиноий фаолият билан шуғулланади ёки ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилади, деб ҳисоблашга асослар бўлиши лозим. (ЖПКнинг 242–мод.) Шахсни қамоққа олиш, одатда, фақат суд қарори ёки прокурор санкцияси асосида қўлланилади (ЖПКнинг 18–мод.). Шахсни қамоққа олиш содир этилган жиноят учун қонунда уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятлард ҳамда эҳтиётсизлик оқибатидан содир этилган ва бунинг учун беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларда айбланаётганларга қўлланилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда мазкур эҳтиёт чораси уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек эҳтиётсизликни содир этганларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Қамоқ муддати 3 ойдан ошмаслиги керак.Бу муддат қонунда белгиланган тартибда бир йилгача муддатга узайтирилиши мумкин. Қ.о.ш. танланган эҳтиёт чораси юзасидан терговни назорат қилувчи, эҳтиёт чорасини бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли бўлган прокурорга шикоят бериши мумкин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига