Янги ҳужжатлар

Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади

2014 йил 23 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2014/2015 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Академия магистратураси Қабул комиссиясига Академияга ўқишга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Эслатиб ўтаман, 2013 йил 16 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 255-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган эди. Унга кўра, ўтган йилдан бошлаб Банк-молия Академияси магистратурасига қабул қилишда ёш цензи белгиланиб, 35 ёшдан ошганлар мазкур даргоҳга ҳужжат топшира олмаслиги қайд этилганди. Мазкур Низомнинг батафсил шарҳи билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига 2014/2015 ўқув йили учун қабул қуйидагича белгиланди:

Мутахас-сислик шифри

Мутахассислик номи

Жами

давлат гранти

тўлов- контракт

1

5А 230701 Банк иши (фаолият турлари бўйича)

55

18

37

2

5А230702 Банк ҳисоби ва аудит

12

5

7

3

5А230603 Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)

20

5

15

4

5А 230603 Инвестицияларни бошқариш (банк сектори учун)

25

7

18

5

5А230601 Давлат молиясини бошқариш

31

15

16

6

5А231301 Пенсия иши

15

10

5

7

5А 231201 Суғурта иши

10

10

8

5А230602 Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори

7

2

5

9

5А230902 Аудит (молия соҳасида)

5

3

2

10

5А 230801 Солиқлар ва солиққа тортиш

20

10

10

ЖАМИ

200

75

125

Изоҳ: «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 2 (икки) та ўрин Ўзбекистан Республикаси Мудофаа вазирлиги учун мақсадли равишда ажратилган.

«Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квотасининг иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқ ва корхоналари бўйича

ТАҚСИМЛАНИШИ

Вазирлик, идора ва корхоналарнинг номлари

Жами

давлат гранти

тўлов- контракт

1

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

1

1

2

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

2

2

3

«Ўзбекэнерго» ДАК

1

1

4

«Ўзкимёсаноат» ДАК

3

3

5

«Ўзавтосаноат» АК

1

1

6

«Ўзбекнефтгаз» МХК

3

3

7

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК

2

2

8

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

1

1

9

«Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати» ОАЖ

1

1

10

«Ўзметкомбинат» ОАЖ

2

2

11 «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти

3

2

1

 

ЖАМИ

20

5

15

Изоҳ: Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда «Навоий кон-металлургия комбинати» ОАЖдан номзодларга бошқа мутахассисликлар бўйича танловда иштирок этишга рухсат берилади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (12)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

6 фикр

  1. Xushnud aka savol bor edi? Shu Bank-Moliya akademiyasining magistraturasiga WESTMINISTERni bakalavriyatini tugatganlarning dokumentini qabul qilishadimi?

    • Бу ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. БМА қабул комиссиясига мурожаат қилинг.

      • Ular bilan qanaqa qilib bog’lansam bo’ladi?

  2. Здравствуйте! Подскажите пожалуйста какие документы предоставляются для вступительных экзаменов для магистратуры Финансово-Банковской академии? Заранее спасибо за ответ!

    • Академия магистратурасига қабул қилишда номзодлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

      мутахассислиги кўрсатилган ҳолда белгиланган шаклдаги ариза;
      олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илованинг асли;
      3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 та рангли фотосурат;
      ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;
      086-У — шаклдаги тиббий маълумотнома;
      меҳнат дафтарчасидан нусха.

      Академия магистратурасига кириш учун ҳужжатлар 1 августдан 31 августгача қабул қилинади.

      Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида номзодлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар.

      Асос: 2013 йил 16 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 255-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом

      http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2238801

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига