Янги ҳужжатлар

Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади

2015 йил 29 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди.

Ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, квоталар сонида ўзгаришлар йўқ. Фақат “Инвестицияларни бошқариш” мутахассислигида реал сектор учун квоталар сони 9 тага кўпайтирилиб, 29 нафар ўрин ажратилган. Ўз навбатида худди шу мутахассисликнинг банк сектори учун 9 та квота камайтирилиб, 16 та ўринга туширилди.

Бундан ташқари, яна бир ўзгаришлардан бири, жорий йилда Адлия вазирлиги учун «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 1 (битта) ўрин мақсадли ажратилди.

Шунингдек, жорий йилда «Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квотасининг иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқ ва корхоналари бўйича тақсимланишида ҳам ўзгаришлар бор.

Хусусан, ушбу йилда Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуника- цияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Навоий КМК» ДКларга ҳам ўрин берилди.

Ўз навбатида «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзкимёсаноат» ДАК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати» ОАЖ ҳамда «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтига жорий йилда квоталар ажратилмади.

Эслатиб ўтаман, 2013 йил 16 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 255-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган эди. Унга кўра, Банк-молия Академияси магистратурасига қабул қилишда ёш цензи белгиланиб, 35 ёшдан ошганлар мазкур даргоҳга ҳужжат топшира олмаслиги қайд этилганди. Мазкур Низомнинг батафсил шарҳи билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йили учун қабул қуйидагича белгиланди:

Мутахас-сислик шифри Мутахассислик номи Жами давлат гранти тўлов- контракт
1 5А 230701 Банк иши (фаолият турлари бўйича) 55 18 37
2 5А230702 Банк ҳисоби ва аудит 12 5 7
3 5А230603 Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун) 29 7 22
4 5А 230603 Инвестицияларни бошқариш (банк сектори учун) 16 5 11
5 5А230601 Давлат молиясини бошқариш 31 15 16
6 5А230602 Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори 7 2 5
7 5А230902 Аудит (молия соҳасида) 5 3 2
8 5А 231201 Суғурта иши 10 10
9 5А231301 Пенсия иши 15 10 5
10 5А 230801 Солиқлар ва солиққа тортиш 20 10 10
ЖАМИ 200 75 125

Изоҳ: «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги учун, «Пенсия иши» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун мақсадли равишда ажратилган.

«Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квотасининг иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқ ва корхоналари бўйича

ТАҚСИМЛАНИШИ

Т/р Вазирлик, идора ва корхоналарнинг номлари Жами Шу жумладан
Давлат гранти тўлов-контракт
1. Иқтисодиёт вазирлиги 1 1
2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2 2
3. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 1 1
4. Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги 2 1 1
5. «Ўзавтосаноат» АК 1 1
6. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК 2 2
7. «Ўзбекнефтгаз» МХК 3 3
8. «Ўзметкомбинат» АИБ 1 1
9. «Навоий КМК» ДК 2 2
10. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК 1 1
Жами 16 5 11

Изоҳ: «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонасидан номзодларга «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича ҳам танловда иштирок этишга рухсат берилади.

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (23)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига