Yangi hujjatlar

Beeline ёлғончини топишда ёрдам сўраб WhatsApp маъмуриятига расмий мурожаат қилди

Beeline раҳбарияти WhatsApp орқали тарқатилган ёлғон хабарнинг биринчи ким томонидан тарқатилганлигини аниқлаш мақсадида мазкур мессенжер маъмуриятига расман мурожаат қилди. Бу ҳақида Unitel МЧЖнинг (“Билайн” савдо белгиси) директори Андрей Сафронюкнинг Тошкентда бўлиб ўтган компания фаолитининг 3-чорак бўйича якунларига бағишланган матбуот анжуманидаги сўзларига асосланиб, Mezon.uz хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, 25 октябрь куни WhatsApp мессенжери орқали компания лицензиясининг амал қилиш муддати вақтинчалик тўхтатилгани ҳақидаги хабарни ким тарқатганини аниқлаш мақсадида, Unitel ширкати WhatsApp мессенжери маъмуриятига хабарнинг биринчи бўлиб ким томонидан тарқатилганини топишга ёрдам беришни сўраб расман мурожаат қилган. Хозирда компания ўз мурожаатига жавоб кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 октябрь куни WhatsApp хизматидан фойдаланувчилар Билайн компанияси лицензиясининг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарни ола бошлашди. Кейинчалик, хабарнинг ёлғон эканлиги маълум бўлди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (4)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига