Янги ҳужжатлар

“Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси

Бугунги кунда UzNETда турмушимизнинг у ёки бу жабҳасида йўл қўйилаётган имловий хатолар ҳақида кўплаб мунозаралар бўлмоқда, турли фикрлар билдирилмоқда. Ушбу масалага интернет фойдаланувчиларининг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда мазкур ижобий саъй-ҳаракатлар майдонини кенгайтириш, “қуруқ гап”лардан аниқ амалий ишларга ўтиш мақсадида ижтимоий акция ўтказишга қарор қилдик.

bexato yozamiz

Ушбу ижтимоий акциядан асосий мақсад ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда ва бошқа жамоат жойларида турли техник ёки бошқа сабаблар туфайли йўл қўйилган имло хатоларини тўғрилаш, бу борада фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш кабилардир.

Буни қандай амалга оширамиз?

Ижтимоий акцияда иштирок этиш қийин эмас.

Агарда Сиз расмий мақомга эга бўлган ўринларда, масалан, давлат корхоналари, ташкилотлари, акциядорлик жамиятлари, таълим муассасалари, шифохоналар, банклар, йирик хусусий компаниялар, жамоат транспортлари, реклама баннерлари, йирик маданий марказлар ва бошқа жойларда йўл қўйилган имловий хатоларни кўрсангиз, унда:

  1. Ушбу имловий хато йўл қўйилган ўринни фотоаппарат ёки телефонингизда сифатли қилиб суратга олинг.
  2. Суратни бизга юборинг.
  3. Суратга илова сифатида имло хатоси йўл қўйилган маскан ҳақида маълумот беринг.

Сиздан ортиқча нарса талаб қилинмайди. Биз эса юборилган суратлар асосида йўл қўйилган имловий хатоларни тўғрилаш учун тегишли идора ва ташкилотларга мурожаат қилиб, уларни тўғрилаш чораларини кўрамиз.

Шунингдек, Сиз йўл қўйилган имловий хатони ўз ташаббусингиз билан тўғрилаттирган бўлсангиз, унда бу ҳақда ҳам бизга хабар беришингиз мумкин.

Имловий хатолар борасида олган суратларингизни қуйидаги усулларда бизга юборишингиз мумкин:

  1. Суратларни bexatoyozamiz@gmail.com электрон манзилига юборинг.
  2. Facebook ижтимоий тармоғига суратни жойлаб, маълумотлар қолдиринг. Ва, бу ҳақида расм манзилини кўрсатган ҳолда бизга маълум қилинг.
  3. Twitter ижтимоий тармоғига суратни жойлаб, ушбу твитга @xushnudbek ни алоҳида кўрсатиб ўтинг.

Ижтимоий акцияда фаол иштирок этасиз деган умиддамиз!

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (9)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

9 фикр

  1. Bu haqda uforumda alohida mavzu ochilib shunaqa suratlar joylashtirilgan va forum ahli fikrlari ham kiritilgan :

    http://uforum.uz/showthread.php?t=6508

  2. Xushnud aka, juda yaxshi ish boshlabsiz. Bu ishda Siz va Muhrimga omad. Men ham qo'ldan kelgancha yordam beraman.

    P.S. тўғирлаш –> тўғрилаш

  3. Тўғриланди! )))

  4. Бу мавзуга кирдим-у, биринчи саҳифасидаёқ ёзилган гап-сўзларни кўриб, давомини ўқиб ўтирмадим. Бошидан ҳамма бир-бирини айбини топган, "Ўзинг хато ёзасан, ақллилик қилмагин" деган, "Ўзинг мендан кам эмассан" деган ва ҳ.к. Хуллас, бунақа муносабат билан олға силжий олмаймиз. Менга ёқмади у ердаги суҳбат.

  5. http://blog.behzod.uz/2009/12/oznetda-savodsizlik-muammolari-yoki-html/ Shu to’g’rida jurnalistlar va bloggerlar uchun foydali maqola….

  6. Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими – лотин алифбосида қисқартма FHDYO ёки FHDY бўладими?
    Шунингдек, AYOQSH ёки AYQSH
    Камолот ЁИҲ – лотин алибосида Kamolot YOIH бўладими?
    Сўрашимга сабаб, яқинда газетадан ўзини тилшунос деб тагништирган муаллифнинг мақоласини ўқидим. Унда FHDYO қисқармаси FHDY шаклида, AYOQSH эса AYQSH шаклида ёзилади дейилган. Демак, биз бир неча бор оммавий ахборот воситалари орқали ўқиб келаётган Kamolot YOIH бирикмаси Kamolot “YIH” шаклида ёзиладими?

    • Bu ham mayli ruscha so’zlarni lotin alifbosida yozishchi?
      АГТКШ-Автомобилларга газ тақсимлаш компрессор шахобчаси. АГНКС ruschasi. AGNKS yoki METAN deb yozib quyishadi, nima bu endi? Savodi ko’pligidanmi?

  7. bu juda ajoyib ish albatta buni oldini olish kerak

  8. Бу масалалар жуда оғриқли. Мазкур сўзларни ёзиб берувчи босмахоналар, хусусий баннер чиқариш кичик корхоналарининг ҳам масъулиятини ошириш лозим. Уларнинг нима ҳаққи бор саводсизларча ёзилган логотиплари билан болаларимизни саводини бузишга. Уларга қатъий чора белгилаш ва матнларини кўриб бериш учун маълумотли корректорларни ишга олишларини талаб қилиш лозим…

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига