Янги ҳужжатлар

Блогерлар чемпионатининг финалига йўл олган 10 нафар блогер номи аниқ бўлди

Иккинчи маротаба ўтказилаётган ўзбек блогерлари ўртасидаги чемпионатда энг ҳал қилувчи босқичга старт берилди.

Иккинчи босқичда иштирок этган 43 нафар блогерлар ишларини ҳакамлар, блогерлар ҳамда муштарийлар баҳолаб чиқишди ҳамда финалга йўл олган 10 нафар блогер номини аниқлаб беришди.

Айтиш жоизки, овоз бериш жараёнида деярли ҳар куни пешқадамлар рўйхати ўзгариб турди. Финалга чиқиш учун жиддий кураш кетганини блогерлар тўплаган рейтинг балларидан ҳам кўриш мумкин.

Демак, якуний натижаларга кўра, қуйидаги блогерлар ФИНАЛ босқичида куч синашадиган бўлишди:

  1. Жамшид Ниёзов
  2. Давронбек Пармонов
  3. Носирхон Азизов
  4. Ғайрат Шер
  5. Мақсуд Саломов
  6. Шукуржон Исломов
  7. Азиз Қаршиев
  8. Исроил Тиллабоев
  9. Шерзод Ғайбуллаев
  10. Нигора Салиҳова

Финал босқичи учун ижодий ишлар қабул қилиш 15 май кунигача давом этади. Шундан сўнг 15-19 май кунлари овоз бериш бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, финал босқичида ҳам ҳакамлар, блогерлар ва муштарийлар овоз беришади ҳамда чемпионат ғолибларини аниқлашади.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, финалга чиққан барча иштирокчиларга ҳамкоримиз UzInfoCom маркази томонидан 2 йил муддатга текин хостинг ажратилади. Бунда 1-3 ўринларни олган блогерларга 1 гб. ҳажмдаги, қолган 7 нафар финалчиларга эса 250 мб. ҳажмдаги хостинг тақдим этилади, финалга йўл олиб, аммо унда иштирок этмаган блогерлар бундан мустасно.

2-босқичнинг якуний жадвали:

Блогер Сарлавҳа ЖАМИ Ҳ Б М
1 Jamshid Niyozov Муллажиринг 7,94 8,4 7,78 5,69
2 Davronbek Parmonov Бегона гўзаллик 7,48 7,73 7,57 5,67
3 Nosirxon Azizov Отамни отган қаҳрамон 7,44 8 6,97 5,52
4 Gayrat Sher (Мир)жалол… нега лол? 7,33 7,73 7,48 4,45
5 Maqsud Salomov Gap ko`ylakda emas 7,22 7,53 6,78 6,67
6 Shukurjon Islomov Кирилл-Lotin 7,21 7,73 7,04 4,64
7 Aziz Qarshiyev Антиутопия. Турғунликдан чиқиш 7,20 7,53 7,27 5,05
8 Isroil Tillaboev Peshona teri 7,19 7,73 6,94 4,72
9 Sherzod G‘aybullaev Oliy imtihon 7,06 7,67 6,96 3,67
10 Nigora Salihova Киз болалик уйда… 7,05 7,53 6,91 4,61
11 Тошпўлат Раҳматуллаев Гоҳида ўзимни журналист дейишга уяламан 7,01 7,33 7,15 4,62
12 Sanjar Said “Гу-гу”лаб юраверамизми? 6,96 7,33 7,04 4,47
13 Abu Muslim Етим бўлган ука ва сингилларимга… 6,82 7 6,44 6,83
14 Sohiba Xayitboyeva МЕН ҲАЁТНИ ТАНЛАДИМ 6,73 6,87 7,39 3,91
15 Otabek Yo‘ldoshev Beton devor 6,68 6,8 7,26 4,26
16 Islambek Eshmuratov Qo’rquv 6,54 6,73 6,93 4,21
17 Kama Noir Газ 6,31 6,6 6,57 3,82
18 Diyor Imomxo‘jayev “Дильшод” 6,16 6,2 6,31 5,51
19 Hamza Foziljonov O‘zbek lotin yozuvi muammolari: internetdagi muhokamalar 6,13 7,13 5,14 3,11
20 Malika G‘aybullayeva Oliy ta’lim 2 6,11 6,47 6,19 3,7
21 Dilrabo Tursunova Aybelong 6,09 6,2 6,37 4,56
22 Akrom Malikov Табиат ва инсон қалби: боғланиш ва узилиш 6,00 6,27 6,08 4,11
23 Behzod Komoldinov Elliginchi o’rin uchun 5,95 5,67 6,7 5,34
24 Farrux Jabborov ИККИ ТОМЧИ КЎЗЁШ 5,90 5,67 6,77 4,7
25 Rustam Yadgarov Менинг нафақам кимда? 5,81 6,53 5,33 2,94
26 Iqboljon Yusupov Сафар баҳона… 5,75 6,33 4,94 4,73
27 Eldorbek Xushvaqtov Siz bilgan va bilmagan Tamara Xonim 5,69 6,2 5,56 3
28 Gulruxsor XUDOYBERDIYEVA Bo‘yinturuq 5,50 5,4 5,95 4,72
29 Firuz Allaev Ҳаёт қадри 5,37 5,07 6,15 4,83
30 Ibrohim QODIROV Ongingizni ehtiyotlang! 5,32 4,87 6,47 4,61
31 Ikrom Avalboyev Ҳақиқат аралашган ёлғон 5,22 4,8 6,33 4,41
32 Irosh Qodirova Oq ko’ylagim bor deysan… 5,01 4,87 5,33 4,9
33 Jamshid Muratov Tug‘ilgan kun 4,80 4,4 6,13 3,22
34 Ibrat BEK Йиғлама-пост ва “15 дақиқалик” лойиҳалар 4,61 4,47 5,27 3,47
35 Sanjar Boyqulov Bechoralar 4,59 4,2 5,33 4,71
36 Shahnoza Urinova Шукр 4,49 3,8 5,75 4,88
37 Nozimjon Safarov Ayb o’zimizda 4,44 5,13 3,45 3,31
38 Farrux Kuldahev Ҳазрати Инсон 4,38 4,07 5,17 3,91
39 Farhod Tohirov 2-3 o’rin 4,36 4,47 4,69 2,75
40 Ulugbek Rakhmonkulov ҚЎЛ ИНСОНГА “ҚУЛМИ”? 4,29 4,73 3,8 3,09
41 Hasanboy Nazarov ЭПИДЕМИЯ 4,27 3,53 6,13 3,11
42 Ahmadxon Qodirov Ustozlarga ta’zimdamiz 3,38 3,2 3,67 3,63
43 Elyor Nishonov Унутилган бахт 3,03 2,07 4,67 3,85

 

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (13)
  • Йўқ (55)
  • Бироз (1)

Битта фикр

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига