Янги ҳужжатлар

Блогерлар чемпионатининг ҳакамлар ҳайъати билан танишинг

Тез орада старт берилиши кутилаётган ўзбек блогерлари ўртасидаги иккинчи чемпионат кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотаётгани ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётгани бизни хурсанд қилмоқда. Ўйлаймизки, чемпионат кутилганидан ҳам кескин курашлар, соғлом рақобат руҳида ўтади ва асосийси муштарийлар ажойиб блоглардан баҳраманд бўлишади.

Куни кеча Сизларни чемпионат ўтказиладиган сайт манзили (http://blog.telegraf.uz) ҳамда блоги йўқ шахсларнинг чемпионатда иштирок этиш тартиби билан таништирган эдикБатафсил

Бугун эса чемпионатда ҳакамлик қилувчи мутахассислар рўйхатини эълон қилмоқчимиз.

Таъкидлаш жоизки, чемпионатга ҳакамликка мутахассисларни жалб қилишда бир қатор мезонларни ҳисобга олишга ҳаракат қилинди. Энг аввало блогерликнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиб, ҳакамликка турли ёшдаги турли соҳа вакилларини таклиф қилдик. Улар орасидан журналист, сиёсатшунос, иқтисодчи, шифокор, ахборот технологиялари мутахассиси, педагог, тадбиркор, молиячи каби касб вакиллари ўрин олган.

Бундан ташқари ҳакамлар сонини нафақат сифат, балки сон жиҳатдан ҳам оширишга ҳаракат қилдик. Ўтган сафарги илк чемпионатда бор-йўғи 4 нафар ҳакам фаолият юритган бўлса, жорий чемпионатда 16 нафар ҳакамлар танлов иштирокчиларига баҳо беришади.

Ишонамизки, ҳакамлар ҳайъати чемпионатни ҳар томонлама адолатли, холис ва ишончли тарзда ўтказилишини тўлиқ таъминлаб бера олишади.

Ўзбек блогерлари чемпионатининг ҳакамлар ҳайъати рўйхати:
(алифбо тартибида)

  1. Аброр Исмоилов – uz24.uz электрон ОАВ бош муҳаррири
  2. Азамат Абдуллаев – “Axis Networks” МЧЖ тармоқ муҳандиси
  3. Бахтиёр Насимов – блогер, nasimov.uz блоги муаллифи
  4. Бобур Ёқубов – шифокор, Тошкент тиббиёт академияси ўқитувчиси
  5. Висола Қаршибоева – “Бошланғич таълим” журнали масъул котиби, блогер
  6. Давронбек Тожиалиев – ziyouz.com портали муаллифи, блогер
  7. Қаҳрамон Асланов – иқтисодчи, Stadion.uz сайти ходими, спорт журналисти
  8. Нозима Муротова – Ўзбекистон миллий университети катта ўқитувчиси
  9. Норбек Ниёзов – «Спорт» канали ходими, журналист
  10. Отабек Бакиров – иқтисодчи, блогер
  11. Санжар Ризаев – Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати бошлиғи, sanjarrizayev.uz блоги муаллифи
  12. Тўлқин Юсупов – “Technecy” веб-студияси раҳбари
  13. Фарҳод Файзуллаев – Daryo.uz электрон ОАВ бошлиғи
  14. Фурқат Нуримов – тадбиркор, «Зарқанд ширинликлари» МЧЖ тижорат директори
  15. Шерзод Қудратхўжаев – Ўзбекистон миллий университети доценти, сиёсий фанлар номзоди
  16. Шуҳрат Шокиржонов – «Парвона» газетаси директори
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (9)
  • Йўқ (19)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига