Янги ҳужжатлар

Блогерлар чемпионатига келиб тушган аризалар сони 100 дан ошди

21 март куни старт берилган ўзбек блогерлари ўртасидаги иккинчи чемпионат қизғин паллага кирди.

Ҳар куни янгидан-янги номларни кашф қилаётган мазкур танловга ҳозирча 105та ариза келиб тушди.

Блогпостларга 16 нафар малакали ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳо беришмоқда ва ҳакамлар томонидан берилган баҳоларни ўша заҳотиёқ кўриш имконияти мавжуд.

Қуйидаги манзил орқали, энг юқори балл олган блогерлар рейтингини кўришингиз мумкин. Мазкур рейтинг онлайн тарзда янгиланиб боради.

http://blog.telegraf.uz сайти фойдаланувчилари томонидан билдирилган изоҳлар сони эса 900 тага етди.

Танловда иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш давом этмоқда. Аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2 апрель соат 23:59.

Танловда нафақат блоги борлар, балки блог юритмайдиган шахслар ҳам бемалол иштирок этиши мумкин. Улар ўз ишларини uzblogerlar@gmail.com электрон манзилига юборишлари мумкин, уларнинг ишлари Fikr.uz сайтида эълон қилинади.

Чемпионат Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг молиявий кўмагида ташкил қилинаётган бўлиб, 1-ўринга 4 млн. сўм, 2-ўринга 2 млн. сўм, 3-ўринга 1 млн. сўм мукофот берилади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (7)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига