Yangi hujjatlar

Шахсий блоги йўқ шахсларнинг блогерлар танловида иштирок этиш тартиби ҳақида

21 март – Наврўз байрами кунидан бошлаб, умумий соврин жамғармаси салкам 10 миллион сўм бўлган ўзбек блогерлари ўртасидаги чемпионатга старт берилишидан хабарингиз бор бўлса керак деган умиддаман.

Куни кеча ушбу чемпионат ўтказиладиган сайт манзили ҳақида маълумот берган эдим – http://blog.telegraf.uz/

Бугун бошқа масала ҳақида тушунтириш бермоқчиман. Жуда кўпчилик томонидан берилаётган бир савол бор:

Менинг шахсий блогим йўқ, танловда қатнаша оламанми? Бунинг тартиби қандай бўлади?

Ҳозир ушбу саволларга жавоб бериб ўтсам.

Аввал таъкидлаганимдек, танлов барча учун очиқ бўлиб, унда шахсий блог юритмайдиганлар ҳам бемалол иштирок эта олади. Бунинг тартиби қуйидагича бўлади:

Ўзининг шахсий блогига эга бўлмаган, лекин ўз фикрлари, дунёқараши билан ўртоқлашишни истаган шахсларнинг танловда қатнашиш тартиби жуда оддий. Шунчаки, ўзларининг ёзган блогпостлари матнини (матн кўринишида ёки Microsoft Word файлида) [email protected]  электрон манзилига юбориш орқали ташкилотчиларга тақдим қилса кифоя.

Юборилган блогпостлар Fikr.uz сайтида «Блогерлар чемпионати» умумий рукни остида муаллифи кўрсатилган ҳолда чоп этилади. Бунда бизга ҳамкоримиз UzInfoCom маркази яқиндан кўмак бермоқда. Батафсил

Бугун Fikr.uz сайтида ушбу махсус бўлим ишга тушди.

Fikr.uz сайтидан скриншот

Fikr.uz сайтидан скриншот

Ўзининг шахсий блогига эга бўлмасдан танловда иштирок этаётган шахслар шахсий блоги мавжуд бўлган иштирокчилар билан бир хил ҳуқуққа эга.

Шунингдек, яна бир нарсага эътиборни қаратишингизни сўрар эдим. Ёзган блоглари ўзининг шахсий саҳифасида эмас, балки бошқа электрон ОАВ ёки сайтларнинг блогларида чоп этилган шахслар ҳам танловда қатнашиши мумкин. Масалан, футбол мавзусида Championat.asia, Stadion.uz, Uff.uz сайтларидаги блогларда ёки бирон ахборот сайтлари блогларида ва ҳ.к.

Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг ҳомийлигида ташкиллаштирилаётган мазкур блогерлар чемпионатининг умумий соврин жамғармаси 10 миллион сўмга яқин бўлиб, унга кўра асосий мукофотлар қуйидагиларни ташкил қилади:

1-ўрин: 4 миллион сўм;

2-ўрин: 2 миллион сўм;

3-ўрин: 1 миллион сўм.

Шунингдек, бир қатор номинациялар бўйича қимматбаҳо совринлар эълон қилинган.

Танловнинг тўлиқ қоидалари тез орада эълон қилинади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (9)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (0)

2 фикр

  1. Ўз блогига эга бўлмаган қатнашчилар қандай бахоланади? Қатнашчи ва муштарийлар уларга овоз берадими

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига