Янги ҳужжатлар

Ўзбек блогерлари чемпионатининг расмий қоидалари билан танишинг

21 март кунидан ўзбек блогерлари ўртасида умумий соврин жамғармаси салкам 10 млн. сўмни ташкил қилаётган иккинчи чемпионатга старт берилишидан хабарингиз бўлса керак. Ушбу танлов ҳақида бугунги кунгача бир қатор хабарларни бериб бордик. Хусусан, кеча танловнинг ҳакамлар ҳайъати рўйхати билан таништиргандик. Бугун эса Сизларга танловнинг якуний қоидаларини тақдим қилмоқчимиз.

Қоидалар билан яхшилаб танишиб чиқиб, танловда фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз. Барчага омад!

 

ЎЗБЕК БЛОГЕРЛАРИ ТАНЛОВИНИНГ РАСМИЙ ҚОИДАЛАРИ

1. Умумий қоидалар

1. Умумий қоидалар

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур танлов “очиқ танлов” мақомида бўлиб, унда интернет тармоғида ўзининг шахсий саҳифаси (блог, веб-сайт) орқали ўзбек ёки қорақалпоқ тилида блог юритувчи, миллати, жинси, ёши ва яшаш жойидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахслар қатнаша олади.

1.2. Танловда истисно тариқасида 1.1-бандда кўрсатилган мезонларга мос келувчи, бироқ шахсий блог юритмайдиган шахслар ҳам қатнашиши мумкин. Уларнинг танловда иштирок этиш тартиби Қоидаларнинг 6-бандида кўрсатилган.

1.3. Танловнинг расмий саҳифаси http://blog.telegraf.uz сайти ҳамда Facebook ижтимоий тармоғидаги UzBloggerlar гуруҳи ҳисобланади.

1.4. Танлов Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг молиявий кўмагида ташкиллаштирилмоқда.

2. Танловнинг мақсад ва вазифалари

2. Танловнинг мақсад ва вазифалари

2. Танловнинг мақсад ва вазифалари

2.1. Мақсади: Ўзбекистонлик интернет-фойдаланувчилари орасида профессионал блог юритиш кўникмаларини ривожлантириш орқали уларнинг фуқаролик жамиятидаги фаоллигини ошириш.

2.2. Вазифалари:

  • ўзбек интернет олами учун янгилик бўлган блогсфера фаолиятини ривожлантириш;
  • ўзбек тилида блог юритувчи блогерларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;
  • блогерлар томонидан ёзилган фикрларини кенг жамоатчиликка етказишда кўмак бериш;
  • жамият ҳаётига оид турли мавзулар юзасидан билдирилган турлича фикрлар, ғояларни муҳокама қилиш;
  • ўзбек блогерлари ўртасида ижодий ва дўстона муҳит яратиш;
  • интернет тармоғида ўзбек тилини ривожлантириш, ўзбек тилидаги фойдали ресурсларни бойитиш ва бошқалар.

3. Танловни ўтказиш тартиби

3. Танловни ўтказиш тартиби

3. Танловни ўтказиш тартиби

3.1. Танлов 3 босқичдан иборат тарзда ўтказилади.

3.2. Танловнинг биринчи босқичи қуйидаги тартибда ўтказилади:

  • Биринчи босқичга аризалар 21 март – 2 апрель кунлари оралиғида қабул қилинади;
  • Иштирокчилар танлов учун махсус ташкил қилинган портал (http://blog.telegraf.uz) орқали рўйхатдан ўтишлари лозим;
  • Махсус портал орқали иштирокчилар ташкилий гуруҳга ўз муаллифлигидаги блогпостлар манзилини тақдим этишлари керак;
  • Биринчи босқич учун 2015 йил 1 январь кунидан 2015 йил 2 апрель кунига қадар ёзилган блогпостлар тақдим этилиши мумкин;
  • Блогпостлар топширишнинг энг сўнгги муддати 2 апрель куни соат 23.59 ҳисобланади. Ундан кечиккан иштирокчилар танловга қабул қилинмайди;
  • Биринчи босқич натижасига кўра энг яхши деб топилган 30 нафар блогер кейинги босқичга йўл олади;
  • Биринчи босқичда ҳакамлар ҳайъати овоз бериш йўли орқали кейинги босқичга йўл оладиган блогерларни аниқлаб беради. Овоз бериш шартлари Қоидаларнинг 4-бандида батафсил кўрсатилган;
  • Биринчи босқич натижалари 6 апрель куни эълон қилинади.

3.3. Танловнинг иккинчи босқичи қуйидаги тартибда ўтказилади:

  • Иккинчи босқичда биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган 30 нафар блогер янги блогпост ёзиши ва унинг манзилини ташкилотчиларга тақдим этиши лозим;
  • Иккинчи босқич учун 2015 йил 7 апрель кунидан 14 апрель кунига қадар ёзилган блогпостлар тақдим этилиши мумкин. 7 апрель кунидан аввал эълон қилинган блогпостлар кўриб чиқилмайди;
  • Блогпостлар топширишнинг энг сўнгги муддати 14 апрель куни соат 23.59 ҳисобланади. Ундан кечиккан иштирокчиларнинг аризаси қабул қилинмайди;
  • Иккинчи босқич натижасига кўра энг яхши деб топилган 10 нафар блогер Финал босқичига йўл олади;
  • Иккинчи босқичда ҳам ғолиблар Қоидаларнинг 4-бандида кўрсатилган тартибда овоз бериш йўли билан аниқланади. Фақат биринчи босқичдан фарқли ўлароқ, иккинчи босқичда ҳакамлар ҳайъати билан бир қаторда блогерлар ва муштарийлар овози ҳам ҳисобга олинади;
  • Иккинчи босқичга тақдим этилган ишлар учун овоз бериш 15-17 апрель кунлари бўлиб ўтади;
  • Иккинчи босқич натижалари 18 апрель куни эълон қилинади.

3.4. Танловнинг финал босқичи қуйидаги тартибда ўтказилади:

  • Финал босқичида иккинчи босқичдан муваффақиятли ўтган 10 нафар блогер янги блогпост ёзиши ва унинг манзилини ташкилотчиларга тақдим этиши лозим;
  • Финал босқичи учун 2015 йил 19 апрель кунидан 26 апрель кунига қадар ёзилган блогпостлар тақдим этилиши мумкин. 19 апрель кунидан аввал эълон қилинган блогпостлар кўриб чиқилмайди;
  • Блогпостлар топширишнинг энг сўнгги муддати 26 апрель куни соат 23.59 ҳисобланади. Ундан кечиккан иштирокчиларнинг аризаси қабул қилинмайди;
  • Финал босқичида ҳам ғолиблар Қоидаларнинг 4-бандида кўрсатилган тартибда, иккинчи босқичдаги каби ҳакамлар ҳайъати, блогерлар ва муштарийлар ўртасида овоз бериш йўли билан аниқланади;
  • Финал босқичига тақдим этилган ишлар учун овоз бериш 27-29 апрель кунлари бўлиб ўтади;
  • Танловнинг якуний натижалари 30 апрель куни эълон қилинади.

3.7. Бир иштирокчи, гарчи бир нечта блогга эга бўлса ҳам, танловда фақат битта блог орқали қатнаша олади.

3.8. Иштирокчилар ҳар бир босқичда фақат бир дона блогпост тақдим этишлари мумкин. Ариза берилгандан сўнг, яна қўшимча блогпост тақдим этиш ёки тақдим этилган блогпостни бошқасига алмаштириш мумкин эмас. Блоги йўқ шахслар махсус электрон почтага бир нечта ишлар юборган бўлса, унда энг биринчи келган иш танлов учун қабул қилинади, кейинги хатлар эса инобатга олинмайди.

4. Танловда овоз беришни ташкил қилиш тартиби

4. Танловда овоз беришни ташкил қилиш тартиби

4. Танловда овоз беришни ташкил қилиш тартиби

4.1. Танловнинг барча босқичларида ғолиблар махсус ташкил қилинган портал орқали овоз бериш йўли билан аниқланади;

4.2. Танловга тақдим этилган блогпостларга махсус порталдан рўйхатдан ўтган 3 тоифа фойдаланувчилар овоз бера олади:

1) ҳакамлар ҳайъати;

2) блогерлар;

3) муштарийлар.

Бунда:

Ҳакамлар ҳайъати – танлов ташкилотчилари томонидан тайинланган ҳамда камида 10 нафардан иборат бўлган малакали мутахассислар ҳайъати;

Блогерлар – порталда шахсий блог манзилини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар;

Муштарийлар – порталда рўйхатдан ўтган шахсий блоги мавжуд бўлмаган ва танловда иштирок этмаётган фойдаланувчилар.

4.3. Ҳар бир тоифа вакиллари томонидан танловга тақдим этилган ишлар 10 баллик тизимда баҳоланади;

4.4. Ҳар бир блогпостга берилган овозларнинг тоифалар бўйича ўртачаси ҳисобланади. Масалан:

Блогпост сарлавҳаси: “Ўзбек блогерлари танловининг расмий қоидалари билан танишинг”
Муаллиф: Хушнуд Худайбердиев
Ҳавола: http://xushnudbek.uz/blogerlar-tanlovining-rasmiy-qoidalari
Блогпост олган баҳолар:
Ҳакамлар рейтинги: 6,7 Блогерлар рейтинги:          7,5 Муштарийлар рейтинги: 8,1

4.5. Барча тоифалар бўйича ўртача баллар чиқарилгач, блогпостнинг якуний ўртача рейтинг балли қуйидаги тартибда аниқланади:

Ҳакамлар ҳайъатининг ўртача балли – 0,6 га кўпайтирилади;

Блогерларнинг ўртача балли – 0,3 га кўпайтирилади;

Муштарийларнинг ўртача балли – 0,1 га кўпайтирилади.

Чиққан баллар қўшилади ва якуний натижа ҳосил бўлади.

Масалан:

Ҳакамлар рейтинги: 6,7 x 0,6 = 4,02

Блогерлар рейтинги: 7,5 х 0,3 = 2,25

Муштарийлар рейтинги: 8,1 х 0,1 = 0,81

Блогпостнинг якуний ўртача рейтинг балли: 4,02 + 2,25 + 0,81 = 7,08

4.6. Порталдан рўйхатдан ўтмаганлар танлов иштирокчиларига овоз бера олмайди;

4.7. Танлов ташкилотчилари иштирокчиларга овоз бера олмайди;

4.8. Танловнинг биринчи босқичида фақат ҳакамлар ҳайъати берган овозлар ҳисобга олинади, танловнинг иккинчи ва финал босқичида ҳакамлар ҳайъати, блогерлар ва муштарийлар берган овозлар ҳисобга олинади.

5. Блогпостга қўйилган талаблар

5. Блогпостга қўйилган талаблар

5. Блогпостга қўйилган талаблар

5.1. Блогерлар исталган кўринишда блогпост ёзиши мумкин. Блогпост ҳажми чекланмаган. Блогпост шаклига (матн, фото, видео, аудио ва ҳ.к.) ҳам чеклов йўқ. Бу блогернинг ўз услубига ва креативлигига ҳавола;

5.2. Танловнинг барча босқичида блогерлар эркин мавзуда ижод қилишлари мумкин. Айнан танлаб олинган мавзу берилмайди;

5.3. Танловга тақдим этилаётган блогпостлар ўзбек ёки қорақалпоқ тилида бўлиши керак.

6. Шахсий блогига эга бўлмаганларнинг иштироки

6. Шахсий блогига эга бўлмаганларнинг иштироки

6. Шахсий блогига эга бўлмаганларнинг иштироки

6.1. Ўзининг шахсий блогига эга бўлмаган, лекин ўз фикрлари, дунёқараши билан ўртоқлашишни истаган шахслар ҳам танловда қатнашишлари мумкин. Уларнинг танловда қатнашиш тартиби жуда оддий. Шунчаки, ўзларининг ёзган блогпостлари матнини uzblogerlar@gmail.com электрон манзилига юбориш орқали ташкилотчиларга тақдим қилса кифоя. Юборилган блогпостлар Fikr.uz сайтида «Блогерлар чемпионати» умумий рукни остида муаллифи кўрсатилган ҳолда чоп этилади;

6.2. Ўзининг шахсий блогига эга бўлмасдан танловда иштирок этаётган шахслар шахсий блоги мавжуд бўлган иштирокчилар билан бир хил ҳуқуққа эга;

6.3. Шунингдек, ёзган блогпости ўзининг шахсий саҳифасида эмас, балки бошқа электрон ОАВ ёки блогларда чоп этилган шахслар ҳам танловда қатнашиши мумкин (масалан, спорт, ахборот сайтлари блогларида ва ҳ.к.).

7. Тақиқлар

7. Тақиқлар

7. Тақиқлар

7.1. Шахси номаълум блогерлар томонидан, шунингдек, шахсий фикр эмас, балки таҳририят фикри кўринишида ёзилган блогпостлар танловга қабул қилинмайди;

7.2. Шунингдек, қуйидаги мазмундаги блогпостлар ҳам танловда иштирок этиш учун қабул қилинмайди:

  • Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этувчи;
  • уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилувчи;
  • давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этувчи;
  • миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи;
  • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни, шунингдек порнографияни тарғиб қилувчи.

7.3. Блогпостларни танловга қабул қилишни рад этиш масаласи ташкилотчилар томонидан кўриб чиқилади. Ташкилотчилар муаллифга рад қилиш асоси ҳақида батафсил тушунтириш бериш мажбуриятини олмайди.

8. Совринлар

8. Совринлар

8. Совринлар

8.1. Ғолиблар қуйидаги совринлар билан тақдирланишади:

1-ўрин: 4 миллион сўм.

2-ўрин: 2 миллион сўм.

3-ўрин: 1 миллион сўм.

Шунингдек, қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади:

  1. “Ватанпарварлик мавзусида ёзилган энг яхши иш” – 750 минг сўм;
  2. “Ўзбекистонда ёшлар ҳаётини ёритган энг яхши блогер” – ҳамкоримиз Telegraf.uz ахборот-таҳлилий портали томонидан 500 минг сўм билан мукофотланади.
  3. “Ижтимоий муаммоларни ноодатий тарзда ёритган блогер” – энг сара бадиий китоблар тўплами (Telegraf.uz мукофоти)
  4. “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган энг яхши блогер” – ҳамкоримиз Championat.asia сайти томонидан 500 минг сўм билан мукофотланади.
  5. “IT Blog” – ҳамкоримиз UzInfoCom компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази мазкур номинация бўйича 3 нафар блогерга 2 йил муддатга 500 мб. хостинг ажратади ҳамда танланган блогерларга www.index.uz техноблогида учта текин PR-мақола жойлаштириш ҳуқуқини беришади (аслида техноблогда битта PR-мақола жойлаш 150 минг сўм). Шунингдек, “IT Blog” номинацияси бўйича танлаб олинган блогерлар учун www.index.uz техноблогида алоҳида саҳифа ҳам ажратилади.

Махсус номинация:

“Ўз ишларида ўзбек тилининг имло қоидаларига амал қилган энг яхши блогер” – Ўзбекистон Миллий энциклопедиялар тўплами (13 та том). (Telegraf.uz мукофоти)

Шунингдек, ҳамкоримиз UzInfoCom маркази томонидан финалга йўл олган барча 10 нафар блогерларга 2 йил муддатга текин хостинг ажратилади. Бунда 1-3 ўринларни олган блогерларга 1 гб. ҳажмдаги, қолган 7 нафар финалчиларга эса 250 мб. ҳажмдаги хостинг тақдим этилади, финалга йўл олиб, аммо унда иштирок этмаган блогерлар бундан мустасно.

Бундан ташқари ахборот ҳамкоримиз “Парвона” газетасида энг яхши дея топилган блогпостлар махсус рукн остида, муаллифи кўрсатилган ҳолда чоп этиб борилади.

9. Қоидаларга ўзгартириш киритиш

9. Қоидаларга ўзгартириш киритиш

9. Қоидаларга ўзгартириш киритиш

9.1. Зарурият туғилганда ташкилотчилар томонидан танлов қоидаларига ўзгартириш киритилиши мумкин;

9.2. Танловда юзага келган ва ечими ушбу Қоидаларда назарда тутилмаган кутилмаган муаммоли вазиятлар танлов ташкилотчилари томонидан ҳал қилинади.

10. Якуний қоидалар

10. Якуний қоидалар

10. Якуний қоидалар

10.1. Танловда иштирок этаётган блогерларнинг фикрлари шахсий характерга эга бўлиб, унинг тўғрилиги учун фақат муаллифнинг ўзи жавобгар бўлади. Танлов ташкилотчиларининг фикри блогерлар фикридан фарқ қилиши мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (15)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

3 фикр

  1. Qoidalar zo‘r yozilibdi. Zo‘r bo‘lishini ko‘nglim sezyapti. Hammaga omad!

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига