Янги ҳужжатлар

Ўзбекистонда Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016 йил 20 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди.

bojxona-kodeksi

Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган эди.

Қонунга кўра, Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди. Кодекснинг янги таҳрири қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 22 апрель кунидан кучга киради.

Божхона кодексининг тўлиқ ­матни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.

Шунингдек, 2016 йил 20 январда имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонун билан Божхона кодексининг эски таҳрири ўз кучини йўқотган деб топилди. Эслатиб ўтаман, Божхона кодексининг олдинги таҳрири 1997 йил 26 декабрда қабул қилиниб, 1998 йил 1 мартдан амалга киритилган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (24)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (4)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига