Yangi hujjatlar

Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори этиб тайинланди

2015 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “И.Абдуллаевни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги №ПФ-4717-сонли фармонга имзо чекди.

21 апрель куни Бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевни жамоа билан таништирганлиги ҳақида, Газета.уз нашри хабар берган.

Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович аввал Президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди.

Бунгача Бош прокурор лавозимида узоқ йиллар давомида Рашид Қодиров фаолият юритиб келган. Конституцияда қайд этилган прокурорлик муддати тугаганлиги муносабати билан, Р.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб тайинланган. Бу ҳақида, Кун.уз нашри хабар берди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (127)
  • Йўқ (23)
  • Бироз (7)

Битта фикр

  1. хакикат бор жойда тараккиёт бор

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига