Янги ҳужжатлар

БОЖ ИМТИЁЗЛАРИ

БОЖ ИМТИЁЗЛАРИ – юридик ва жисмоний шахсларга бойликлар, шахсий буюмлар, бошқа предметларни олиб кириш, олиб чиқиш ёки ўтказишда бериладиган афзалликлар. Б.и. – умумий қўлланиладиган божхона режимида қулай истиснолар сифатида намоён бўлади. Улар қуйидаги шаклларда берилади: божлар ва йиғимлардан озод қилиш, божхона чегараларидан товарлар, шахсий буюмларни ўтказишнинг осонлаштирилган тартибини қўллаш ёки бундай тартибни умуман қўлламаслик, умумий қоида бўйича тақиқланган бирор нарсани мамлакатга олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳуқуқини бериш. Юридик табиатига кўра, б.и. халқаро шартномага асосланган конвенциявий ҳамда давлат бир тарафлама ўрнатиладиган бир томонлама бож имтиёзларига бўлинади. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига