Янги ҳужжатлар

Рукн архиви: Блогерлар чемпионати

Feed Subscription

Шахсий блоги йўқ шахсларнинг блогерлар танловида иштирок этиш тартиби ҳақида

21 март – Наврўз байрами кунидан бошлаб, умумий соврин жамғармаси салкам 10 миллион сўм бўлган ўзбек блогерлари ўртасидаги чемпионатга старт берилишидан хабарингиз бор бўлса керак деган умиддаман. Куни кеча ушбу чемпионат ўтказиладиган сайт манзили ҳақида маълумот берган эдим – http://blog.telegraf.uz/ Бугун бошқа масала ҳақида тушунтириш бермоқчиман. Жуда кўпчилик томонидан берилаётган бир савол бор: Менинг шахсий блогим йўқ, танловда қатнаша оламанми? Бунинг тартиби қандай бўлади? Ҳозир ушбу саволларга жавоб бериб ўтсам. Аввал таъкидлаганимдек, танлов барча учун очиқ бўлиб, унда шахсий блог ... Батафсил »

www.blog.telegraf.uz – блогерлар чемпионати ўтказиладиган портал манзили

21 март – Наврўз байрами кунидан бошлаб, умумий соврин жамғармаси салкам 10 миллион сўм бўлган ўзбек блогерлари ўртасидаги чемпионатга старт берилиши ҳақида хабар берган эдим.  Хабарда таъкидланганидек, мазкур чемпионатни ўтказиш учун махсус портал яратилмоқда. Ёдингизда бўлса,  ўтган йили илк марта ўтказилган ушбу танлов асосан Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳда ва қисман http://uzbloggerlar.blogspot.com блогида олиб борилган эди. Бу бироз қийинчилик ва ноқулайликлар туғдирганини инкор қилмаймиз. Шу сабабли, танлов сифатини ошириш мақсадида навбатдаги чемпионат учун махсус сайт ишлаб чиқилмоқда. Ушбу сайтда барча танлов иштирокчилари рўйхати, чемпионатга ... Батафсил »

Тез орада мукофот жамғармаси 10 миллион сўмга яқин бўлган блогерлар танловига старт берилади

2013 йилнинг сўнггида, анриқроғи 30 декабрь куни ўзбек блогерлари орасида илк чемпионатга старт берган эдик. 3 ой давом этган илк чемпионат 5 босқичли тизимда ташкил қилинди. Мазкур лойиҳа давомида бир-биридан ажойиб, қизиқарли блогпостлар ёзилди, янги номлар кашф этилди, ўзаро фикрлар алмашилди. Ўзбек блогерлари олами сезиларли равишда жонланди. Мана шуларни кузата туриб, лойиҳа ўз олдига қўйган мақсадига имкон қадар эриша олган эди деб ишонч билан айтиш мумкин. Илк чемпионатда жами 116 нафар блогер иштирок этиб, бутун чемпионат давомида 221 та блогпост ... Батафсил »

Юқорига