Янги ҳужжатлар

Рукн архиви: Футбол

Feed Subscription

«Fan of…» бренди ЖЧ-2014 иштирокчилари фанатларининг либосларини арзон нархларда сотувга чиқарди

Жаҳон чемпионати арафасида юртимизда фаолият кўрсатувчи «Fan of…» бренди жаҳоннинг етакчи жамоалари фанатларининг поло либосларини сотувга чиқарди. Португалия, Испания, Бразилия, Италия, Германия каби терма жамоалар ишқибозларининг (фанатлари) либосларини сотиб олишингиз ёки фарзанларингизга совға қилишингиз мумкин, – дейилади Uff.uz сайтидаги хабарда. Либосларни пойтахтимиздаги “Зарафшон” савдо мажмуасида жойлашган “Магнолика” дўконидан харид қилишингиз мумкин. Европа стандартларидан кам бўлмаган сифатларга эга бўлган ушбу “Fan of…” брендининг либослари Сизни кутмоқда, – дея ваъда бермоқда ишлаб чиқарувчилар. Либослар нархи 35 минг сўмдан. Улгуржи харид учун махсус ... Батафсил »

Спорт журналистлари билан бўлган учрашув ҳақида

Минг марта ўқигандан, бир марта эшитган яхши 26 август куни Чирчиқдаги “Бўстон” санаторийсида “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази томонидан ўтказилаётган медиа-оромгоҳ доирасида юртимиздаги кўзга кўринган спорт журналистлари ҳамда медиа-оромгоҳ иштирокчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Дўстона ва кўтаринки руҳда ўтган мазкур учрашувда Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Даврон Файзиев, Норбек Ниёзов, Камолиддин Алимов ва Беҳзод Назаровлар иштирок этишди. Учрашувдан мақсад нима эканлиги ҳақида ортиқча гапириб ўтирмайман, ҳаммага тушунарли бўлса керак. Ёш журналистлар билан ўз ҳаётий ва касбий тажрибасини ўртоқлашиш, уларга тегишли кўрсатмалар, қимматли маслаҳатлар ... Батафсил »

Сен айиққа ашнамисан?

Куни кеча блогимга “Дақиқа қадри. Абрамов ва Қосимов даврида” деб номланган мақола жойлаштирган эдим. Мақолада Ўзбекистон терма жамоаси билан боғлиқ қизиқарли статистика жой олганди. Бунақа ҳисоб-китобли хабарлар жуда кўп учраб туради, ким қанча масофа югургани-ю, ким неча дақиқа тўп сурганигача. Қайси дарвозабон неча дақиқа гол ўтказмагани-ю, қайси жамоа узоқ муддат “қуруқ” серия олиб борганигача. Бунақа хабарлар тиқилиб ётибди! Оддий статистика, тамом. Лекин минг афсуски, менинг мақолам мухлисларда турлича кутиб олинди. Дастлаб, мақола Стадион.уз сайтида эълон қилинди. Сайт мухлисларининг муносабатидан сездимки, ... Батафсил »

Дақиқа қадри. Абрамов ва Қосимов даврида.

Изоҳ: Ушбу мақола шунчаки Ўзбекистон терма жамоасининг Саралаш босқичидаги натижаларининг статистикаси холос. Ушбу статистика мураббийларнинг кучли ёки кучсиз эканлигини англатмайди. Дақиқалар ҳеч қачон мураббийнинг кучини ўлчаб берадиган мезон эмаслигини яхши биладиган мухлисларга буни тушунтириш шарт эмас, менимча. Тушунмайдиган мухлислардан эса… Узр сўрайман. Айб менда, демак, яхши тушунтира олмабман. ЖЧ-2014 Саралашининг гуруҳ босқичлари якунлангач, мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки ҳақида шу даражада кўп маротаба фикр-мулоҳазалар, мақолалар ёзилдики, бу мавзунинг қўл урадиган, ёритадиган жойини ўзи қолмади. Асосий таҳлилий, танқидий мақолалар Стадион.Уз ... Батафсил »

Ғалаба ва биз муддатидан аввал ЖЧдамиз!

Ёз эндигина ўз жазирамалари, кутилмаган ёмғир ва шамоллари билан юртимизга кириб келган бир вақтда, футбол мухлислари кузни ёдга олишмоқда. Чунки жўжаларни санайдиган пайтдамиз ҳозир. Қатар ва Ливанни жўжалари палағда чиқиб қолди десангиз. Тушунса бўлади, уларда ҳаво ҳарорати юқори, иссиқ урдириб қўйишган, шекилли. Ушбу икки терма жамоа тўғридан-тўғри йўлланмадан расман маҳрум бўлишди. Ливан плей-оффдан ҳам умидини узган бўлса, Қатар мўжиза туфайлигина плей-оффга чиқиши мумкин. Майли, хуллас, энди фақат диққатимизда 3та терма жамоа бўлади: ЎЗБЕКИСТОН, Ж.Корея ва Эрон. Энди имкониятларни ва гуруҳдаги ... Батафсил »

“Ҳаёт учун!” хайрия футбол шоуси фотошарҳи (3-қисм)

1-қисм 2-қисм Финал баҳсида “Келажак овози” ва “Ҳижолат” жамоалари тўп суришди Ўйин аввалида Гулнора Каримова, ҳакамлар, жамоа сардорлари ва бошловчи суратга тушишди Ўйин шиддатли бўлди. Валижон Шамсиев бўлсангиз ўзингизга дейишди “Келажакчилар” Улуғбек Қодиров ҳимояда зўр турди лекин. Кутмагандим рости… Ҳаммани кўзи тўпда… Игнатий Нестеров бундайин яккама-якка баҳсларда устунлик қилиши табиий Улуғбек Қодиров ҳужумда ҳам яхши қатнашди Шукрулло Исроилов майдонга тушиши билан Гиннес рекордлар китобига телефон қилдик, ахир бунақа оғир футболчи рекорд бўлса керагов Нестеровга ҳам осон бўлмади ўша куни Айтдиму, ... Батафсил »

“Ҳаёт учун!” хайрия футбол шоуси фотошарҳи (2-қисм)

1-қисм3-қисм Иккинчи ўйинда майдонда эстрада юлдузларидан ташкил топган “Хонандалар” жамоаси ва актёрларнинг “Ҳижолат” жамоаси тўп суришди Иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда. Шукрулло Исроиловнинг ҳар қадамидан стадион ларзага келди Абдуҳошим Исмоилов ўтган йили шифокор эди, мазкур йилда мураббий сифатида фаолият олиб борди Валижон Шамсиев танишини кўриб қолди шекилли Иккала жамоа сардорлари – Озодбек Назарбеков ва Жаҳонгир Позилжоновлар ким биринчи тўпни ўйинга киритишни ҳал қилишмоқда Тўйхонада кўришган бошқа, стадионда кўришган бошқа ))) Ўйин жудааа шиддатли бўлди дея олмаймиз-у, лекин қизиқарли бўлгани аниқ ... Батафсил »

“Ҳаёт учун!” хайрия футбол шоуси фотошарҳи (1-қисм)

2-қисм3-қисм 25 апрель куни “Бунёдкор” стадионида “Ўзбекистон маданияти ва санъати” форуми жамғармаси, “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази томонидан “Ҳаёт учун!” хайрия футбол шоуси ташкиллаштирилди. Ушбу футбол баҳсига 34 минга яқин мухлис ташриф буюрди. Айтиш жоизки, мазкур тадбир иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Ёдингизда бўлса, ўтган йили “Жар” стадионида худди шундай хайрия футбол ўйини илк маротаба ўтказилганди. Ўтган йилги тадбирдан фотошарҳи: 1-қисм || 2-қисм Ўтган йилги анъанадан четлашмаган ҳолда, мазкур йили ҳам Сизларга “Ҳаёт учун” ... Батафсил »

Муддатидан олдин чиқиш нима дегани?

Ўзбекистон-Ливан ўйинидан сўнг Олимхўжа Бўроновнинг “Муддатидан аввал ЖЧга чиқишимиз мумкин” деган мақоласи эълон қилинди. Ушбу мақолада терма жамоамиз мундиалга ҳаттоки, муддатидан олдин чиқиши мумкин бўлган вариантлар баён этилган. Ҳозир сиз ўқиб турган мазкур мақола билан юқоридаги ўша мақолани ака-ука деб ҳисоблашингиз мумкин, худди мақола муаллифлари каби. Ушбу мақолани ғалабадан сармастликка, подадан олдин чанг чиқаришга ёки ҳотиржамликка берилишга йўйманг. Шунчаки, сал кўнгилни кенгроқ қилиб, енгилгина ўқинг, тамом. Ҳа, биламан, Қатарни ютсак ҳам чиқа олмаслигимиз мумкин, лекин бу бошқа мавзу. Ҳозир эса ... Батафсил »

Натижами ёки ўйин?

Photo: the-uff.com Мақолани кеча ўйиндан кейин Twitterда ёзган фикрим билан бошламоқчиман: “1 тийинга қиммат ўйин, лекин жуда қимматли 3 очко билан барчани табриклайман!!! Насиб қилса, ЖЧга албатта борамиз энди!” Мақола бошланди. Ўйин ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман, фақат натижа ҳақида гаплашамиз. Чунки ўйин борасида ёзадиган нарсани ўзи йўқ. Сабаби ўйин йўқ, тамом. Танқид қиляпман-а? Сиз ҳам балки шу фикрларимга қўшилаётгандирсиз. Балки. Аммо натижа-чи? Натижани танқид қилишга асосимиз борми? Ўйинни расво деганимиз билан, натижа бор-ку. Келинг, аниқ рақамларга қараймиз. Ҳозирги таҳлилимиз, ЖЧ ... Батафсил »

Юқорига