Янги ҳужжатлар

Рукн архиви: Бошқа

Feed Subscription

Юртимизда Қурбон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Бугун Қурбон ҳайити! Бугун мусулмон оламида катта байрам! Ҳар йили кўтаринки кайфиятда Қурбон ҳайитини нишонлаймиз-у, лекин мазкур байрамнинг ҳуқуқий асоси ҳақида кўпчилик қизиқмаган бўлса керак. Қурбон ҳайитини ҳар йили нишонлаш ҳақида расмий ҳуқуқий ҳужжат 1991 йил 20 июнь куни, яъни ҳали мустақиллик эълон қилинмасдан олдин чиқарилган. Ўша куни “Диний байрам «Қурбон ҳайит»ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида” Президент Фармони имзоланди. Мазкур тарихий Фармон матни қуйидагича эди: Мусулмонларнинг кўплаб истак ва хоҳишларини қондириш ва Ўрта Осиё мусулмонлари диний бошқармасининг ... Батафсил »

Кириллдан лотинга (лотин>кирилл) ўгирувчи макроснинг хатолари тўғриланди

ЎРНАТИШ УЧУН БАТАФСИЛ ЎҚИНГ: Куни кеча блогимда кириллдан лотинга (ёки аксинча) ўгирувчи макрос ва уни қандай ўрнатиш ҳақида ёзгандим. Ўша блогпостда макроснинг хатоларини ҳам бирма-бир кўрсатиб ўтгандим. Кўпчиликда бу қизиқиш уйғотганини ҳисобга олиб, ушбу макроснинг хатоларини тўғрилаш ва бундан фойдаланувчиларга қулайлик уйғотиш лозимлиги ҳақида ўйлаб қолдим. Компьютер дастурларига, боз устига имло билан боғлиқ лойиҳаларга қизиқишим туфайли мазкур масалани ижобий ҳал этиш учун уруниб кўрдим. Менимча, баъзи натижалар пайдо бўлди. Ҳозирда макросдаги қуйидаги хатоликларни бартараф этдим, текшириб кўришингиз мумкин. Хатоларни қандай ... Батафсил »

Кириллдан лотинга (лотин>кирилл) ўгиришнинг энг қулай усули ҳақида

1993 йил 2 сентябрдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганидан хабарингиз бор. Шундан буён юртимизда лотин ва кирилл ёзувига асосланган ўзбек алифболари амал қила бошлади. Мазкур ҳолат кўпчиликда лотин ёзувидан кирилл ёзувига ёки аксинча кириллдан лотинга ўгирадиган дастурларга эҳтиёж туғилди. Ҳозирда бундай дастурлар сони анча кўпайиб қолди. Лекин шундай бўлсада, баъзи дастурлар “қ”, “ғ”, “ҳ” ҳарфларини ўгиришда камчиликларга эга бўлса, яна баъзи дастурлар интернет сайтларида бўлиб, фақат онлайн ҳолатида ишлаши бироз ноқулайдир. Чунки ... Батафсил »

Twitter`да ёзган барча твитларингизни қандай қилиб сақлаб олиш мумкин?

Twitter ижтимоий тармоғи бугунги кунда дунёга энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири ҳисобланади. Кундан кунга мазкур ижтимоий тармоқдаги ўзбек фойдаланувчилари сони ҳам ошиб бормоқда.   Ўтган йили декабрь ойида Twitter ўзининг расмий блогида фойдаланувчилар ўзларининг барча ёзган твитларини сақлаб олиш имкони пайдо бўлганини хабар қилганди.   Агарда Сизда ҳам ўз твитларингизни кўчириб олиш хоҳишингиз бўлса, буни амалга ошириш жуда осон. Бунинг учун аввало бизга компьютер керак бўлади. Чунки ҳозирча мобил телефонлардан буни амалга ошириш имкони йўқ.   Демак, архивни сақлаб олиш ... Батафсил »

Қандай қилиб кредит карточкасиз Apple ID очиш мумкин?

Яқинда Twitter ижтимоий тармоғида қанақа қилиб, текин, кредит карточкасиз Apple ID очиш мумкинлиги ҳақида мавзу бўлганди. Google амакининг ёрдами билан ушбу муаммога ҳам чек қўйдик, ечимини топдик. http://icupertino.ru сайтида бу борада жуда осон қўлланма берилган экан. Кўпчиликни ушбу савол қизиқтиришини билган ҳолда, бу тўғрисидаги қўлланмани Сиз билан ўртоқлашишни лозим топдим. Сабаби бугунги кунда кўпчилик юртдошларимиз Apple компанияси маҳсулотларидан фойдаланишмоқда ва iPad-у iPhone’лардан фойдаланиш вақтида бизга Apple ID жуда ҳам керак бўлади.   Аслида Apple ID очиш текин. Лекин aplle.com сайтидан ... Батафсил »

ЎзБлоггерлар эстафетасида иштирок этинг!

Ҳурматли дўстлар! Хабарингиз борми, йўқми, хуллас, ўзбек тилида блог юритадиганлар ўртасида чемпионат ўтказиш борасида таклиф бергандим. Ушбу таклиф бўйича бир қанча фикрлар билдирилди. Барча фикрларни ўрганиб чиққан ҳолда, ҳозирча қуйидаги хулосага келдик. Чемпионатни бошлашдан олдин, тайёргарлик ва ўзига хос машғулот ўтказиш мақсадида дастлабки босқичда “ЎзБлоггерлар эстафетаси” ўтказамиз. Эстафета қуйидаги кўринишда ўтади: 1.  Дастлаб ушбу лойиҳада қатнашиш истагини билдирган ЎзБлоггерларнинг умумий рўйхатини тузиб оламиз. Лойиҳада ўзбек тилида блог юритадиган барча инсонлар иштирок этиши мумкин. 2.  Танлаб олинган йўналиш бўйича эстафетани кимдир ... Батафсил »

ЎзБлоггерлар чемпионати (таклиф)

Twitter ижтимоий тармоғида бир “ярамас” одатим бор (чунки бу одатим “timeline шайдолари”га ёқмайди). Яъни маълум бир кунда маълум бир мавзу танлаб, Twitterда ўшани муҳокама қилишни сўрайман. Шундан кейин бошланади, биров у деган, биров бу деган, хуллас тимелине “қайнайди”. Шу кунгача #uzbmusic, #uzbkino, #Hojiboy, #uzbcity, #uzbook, #uz2012, #twiparodiyaва шунга ўхшаш мавзуларда қизғин суҳбат қурдик. Бугун “Фуқаролик жамияти” журналининг навбатдаги сонини ўқий туриб, унда ёритилган асосий мавзуни Twitterга ҳам кўчиришга аҳд қилдим – #uzbOAV. Мавзуни муҳокама қила туриб, бир лойиҳа миямга келиб ... Батафсил »

Юқорига