Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Ижтимоий-иқтисодий

Feed Subscription

1 декабрдан ойлик иш ҳақлари 15 фоизга кўтарилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 бараварга оширилади. Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам: иш ҳақи — ойига 172 240 сўм; ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм; зарур иш ... Батафсил »

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Адлия вазирлигида расман рўйхатга олинди

2017 йил 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Камолот” ЁИҲни тугатиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини тузишни таклиф этган эди. Мазкур таклиф қурултой делегатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланганди. Бугун, 5 июль куни, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилди. Ушбу йиғилишда Адлия вазири М.Икрамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2017 йил 5 июль санасидан расман нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ... Батафсил »

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раисининг 6 нафар ўринбосарлари сайланди

Бугун, 5 июль куни, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилди. Йиғилиш кун тартибида бир қанча масалалар кўриб чиқилди, хусусан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосарлари сайланди. Иттифоқнинг ташкилий тузилмасига кўра, Марказий Кенгаш раисининг 6 нафар ўринбосари лавозими жорий этилди. Марказий Кенгаш раисининг тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва бандликка кўмаклашиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида бунгача “Камолот” ЁИҲнинг раиси сифатида фаолият олиб борган Таджиев Одилжон Фотихжонович сайланди. Халқаро ... Батафсил »

“Камолот” тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди

2017 йил 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой кун тартибига қўйилган масалаларнинг долзарблигидан келиб чиқиб, унда қатнашиш учун Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди. Шунингдек, видеоконференция орқали Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, ҳудудлардаги ёшлар қатнашди. Қурултойда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Мамлакат раҳбари “Камолот” фаолиятини танқидий таҳлил қилдилар. Бугунги кунда ... Батафсил »

Қайта молиялаш ставкаси 14% гача ошди. Кредит тўлаётганлар эски қийматда тўлайдими ёки оширилган ставкада?

Марказий банк Бошқаруви жорий йилнинг 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келганлиги билан изоҳланди. Бунгача қайта молиялаш ставкаси 2015 йил 1 январдан буён 9% қийматда эди. Шу ўринда кўпчиликда савол туғилмоқда, қайта молиялаш ставкаси билан белгиланган кредитлардан бирини олган ва бугунгача йиллик 9% қийматда кредит тўловларини амалга ошириб келаётганлар энди нима ... Батафсил »

GM Uzbekistan нархлари ошганини халқ қандай кутиб олди? Xushnudbek News. 2-сон.

«Xushnudbek News» лойиҳасининг 2-сонини тайёрладик. Олдиндан узримни айтай, 2-сонда долзарб бўлган бир йўла иккита мавзуни (салкам учта) кўтариб чиққанимиз сабабли, бу сафар ҳам видеонинг давомийлиги 15 дақиқани (яъни узоқроқ) ташкил этди. Лекин бу соҳада энди-энди тажриба тўплаётганимиз сабабли айтишим мумкинки, бир мавзу ҳақида 7-8 дақиқа ичида бемалол айтиш мумкин бўлган асосий маълумотларни бера олиш мумкин экан. Демак, бугунги сонда қуйидаги мавзулар бўйича сўз юритилган: – Газ, электр тўловлари ва ижро соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар; – “GM Uzbekistan” заводида ишлаб чиқарилган ... Батафсил »

8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди

2017 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинди. Қарорга кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ... Батафсил »

20 март (душанба) дам олиш куни деб эълон қилинди: бу кимларга тааллуқли?

2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Президент қарорида таъкидланганидек, умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ҳисобланди. 2017 йил 20 март душанба куни дам олиш ... Батафсил »

20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди

2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ҳисобланди. 2017 йил 20 март душанба куни дам олиш ... Батафсил »

“Камолот” ЁИҲ раиси Баҳодир Ғаниев Президент девони ёшлар масалалари сектори раҳбари этиб тайинланди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси Ғаниев Баҳодир Мухторович Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ёшлар сиёсати масалалари секторига раҳбар этиб тайинланган. Бу ҳақида Sharh.uz нашри маълумот берган. Баҳодир Ғаниев “Камолот” ЁИҲ раиси лавозимида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ундан аввал 2009 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган эди. Б.Ғаниев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тугатган. Шунингдек, Президентнинг “Умид” жамғармасининг лойиҳаси доирасида Лафборо (Loughborough) университети магистратураси (Буюк Британия)да муҳандис-иқтисодчи, лойиҳаларни бошқариш ... Батафсил »

Юқорига