Янги ҳужжатлар

Рукн архиви: Сиёсат

Feed Subscription

Бешта давлат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг таркибига янги аъзо сифатида сайланди

Литва, Нигерия, Саудия Арабистони, Чад ва Чили давлатлари БМТ Хавсизлик Кенгашининг 2014-2015 йиллар учун аъзолигига сайланишди. Бу ҳақида, “Reuters” ахборот агентлигига таянган ҳолда, Газета.ру хабар бермоқда. Мазкур давлатлар 2014 йилнинг 1 январидан БМТ ХКда ўз фаолиятини бошлашади. БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий фаолият олиб борувчи ташкилот бўлиб, унинг таркибига жами 15 та давлат киради. Шулардан бештаси доимий фаолият олиб борувчи давлатлар (Россия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Франция) бўлса, қолган ўнтаси муваққат аъзолардир. Ўнта муваққат аъзолар ҳар йили бештадан икки йил ... Батафсил »

16-17 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Латвия Республикасида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан 16-17 октябрь кунлари ушбу мамлакатда бўлди. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати ҳамда ЎзА хабар бермоқда. Ташрифнинг асосий тадбирлари 17 октябрь куни бўлиб ўтди. Латвия Президенти қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. Икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида Президентлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр ... Батафсил »

Юртимизга Малайзия парламенти делегацияси ташриф буюрди

Мамлакатимизга ташриф буюрган Малайзия Сенати Президенти Тан Сри Абу Захар Ужанг раҳбарлигидаги парламент делегацияси аъзолари 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлди. Олий Мажлис Сенати расмий сайтининг хабар беришиича, учрашувда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар кўплаб соҳалар қатори парламентаризм йўналишида ҳам изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси парламенти делегациясининг Малайзияга ташрифи икки мамлакат парламентлари ҳамкорлигига янги суръат бахш этди. Музокарада ... Батафсил »

Юқорига