Янги ҳужжатлар

Рукн архиви: Суд-ҳуқуқ

Feed Subscription

Янги тузилган Мажбурий ижро бюросига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 июндаги фармонига асосан, Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Бунгача Ботир Қудратхўжаев Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритаётганди. Эслатиб ўтаман, 2017 йил 29 майдаги Президент фармонига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Батафсил »

Баҳодир Пўлатов Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси ПЎЛАТОВ БАҲОДИР БАХТИЯРОВИЧ 5 йил муддатга Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 23 январдаги буйруғи чиқди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати. Баҳодир Пўлатов бунга қадар, 2016 йил март ойидан бошлаб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, унгача эса Фарғона вилоят прокурори бўлиб фаолият юритган. Батафсил »

Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш бўйича Президент қарори қабул қилинди

2017 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилди. Қарорда юридик хизматларнинг бугунги кундаги бир қатор камчиликлари баён қилинган. Хусусан: юридик хизмат ходимлари қонун бузилишининг олдини олиш ҳамда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўриш учун етарли ва таъсирчан ваколатларга эга эмасликлари сабабли уларнинг фаолияти кутилган самарани бермаётганлиги; юридик хизматларни ташкил этишнинг тартиби, уларнинг штат бирликларини белгилаш меъёр ва мезонларининг мавжуд ... Батафсил »

Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-сонли Конвенцияси ратификация қилинди

2016 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини (Сан-Франциско, 1948 йил 9 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши портали хабар бермоқда. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016 йил ... Батафсил »

Суд-ҳуқуқ тизмини ислоҳ қилиш ҳақидаги Президент фармонига шарҳ

Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга замин яратди. Шу билан бирга, мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, қуйидаги учта асосий устувор йўналишларни белгилаб берди: суд ... Батафсил »

Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади

2016 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида: 1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек ... Батафсил »

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

2016 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарорнинг тўлиқ матни, ЎзАда эълон қилинди. МАЪЛУМОТ ЎРНИДА Эълон қилинган амнистия актлари ҳақида маълумот: Конституция байрами муносабати билан (13 та): 1993, 1997, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015. Мустақиллик байрами муносабати билан (9 та): 1991, 1992, 1994, 1996, 2000, 2001, 2008, 2009, 2010. БМТга аъзо бўлган кун муносабати билан: 1992. 9 ... Батафсил »

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатига амнистия юзасидан тақдимнома киритди

2016 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида қарорни қабул қилиш ҳақида тақдимнома киритди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида тан олинади. Жазонинг асосий мақсади ҳукм қилинган шахсларнинг тузалиши ва қайта тарбияланиши, яъни ҳар бир қонунбузар содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасини, жавобгарликнинг муқаррарлигини ва чин кўнгилдан пушаймон ... Батафсил »

Адлия вазирининг уч нафар ўринбосарлари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 сентябрдаги қарори билан Адлия вазирлигига янги вазир ўринбосарлари тайинланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб Давлетов Русланбек Қуролтайевич тайинланди. У мазкур лавозимгача Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шуъбасининг мудири лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказининг директори ... Батафсил »

Парламент назорати тўғрисида қонун қабул қилинди

2016 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган эди. Ушбу қонуннинг мақсади парламент назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун 28 моддадан иборат. Қонунга кўра, парламент назорати субъектлари қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик ... Батафсил »

Юқорига