Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Таълим

Feed Subscription

Тест баллари

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси   (2013/2014 ўқув йили учун) Тест коди (*) Танлов коди, таълим йўналиши номи Тест синови ўтказиладиган фанлар мажмуаси Балл Х001 5110100-Математика ўқитиш методикаси 5110700-Информатика ўқитиш методикаси 5111002-Касб таълими: кончилик иши 5111004-Касб таълими: автомобиль йўллари ва аэродромлар 5111007-Касб таълими: бино ва иншоотлар қурилиши 5111010-Касб таълими: гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш 5111012-Касб таълими: енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси 5111013-Касб таълими: ер тузиш ва ... Батафсил »

Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (тўлиқ рўйхат)

Кеча 2013/2014 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Кўпчилик қайси ОТМга нечта квота ажратилганлиги ҳақида савол бергандан сўнг, бу ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим. Олдин айтганимдек, 2013 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2013/2014 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 56 607 нафар талаба қабул қилинади. Бу ... Батафсил »

2013/2014 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

2013 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2013/2014 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 56 607 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 37 487 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Ўтган йилги қабул квоталари билан солиштирадиган бўлсак, қабул қилиниши режалаштирилган талабаларнинг умумий сони ўзгармаган. Ўтган йилги Президент қарорида ҳам ... Батафсил »

Давлат гранти асосида таҳсил олган талабалар 3 йил ишлаб бериши мажбурийми?

Олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида таҳсил олган талабаларни доим қизиқтириб келган бир савол мавжуд. Бу таълимдан кейин 3 йил давомида мажбурий ишлаб бериш ҳақидаги саволдир. Ушбу қоида қаерда белгилаб берилган ва 3 йил давомида мажбурий ишлаб бериш қандай амалга оширилади ва шу кабилар ҳақида батафсил тўхталиб ўтаман. Давлат гранти асосида таҳсил олган бакалавриатура ва магистратура талабаларининг 3 йил давомида ишлаб бериш мажбурияти 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилган. Мазкур амалиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-92-сон ... Батафсил »

1 мартдан олий таълим муассаларида тўлов-контракт суммалари ошди

2012/2013 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган. Унга кўра Олий таълим муассасаларида бакалавриатура, магистратура ва иккинчи таълимда тўлов-контракт суммалари миқдори аввалгисидан таҳминан 10% атрофида қимматлашган. Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавриатурасида тўлов-контракт суммаси 5 ... Батафсил »

Harbiy xizmatchilar o’qishga kirishga tavsiyanoma olish uchun mantiqiy savollarga ham javob berishi kerak

2012-yil 23-oktabr kuni “Muddatli harbiy xizmatni o‘tayotgan harbiy xizmatchilarga O’zbekiston Respublikasi oliy ta’lim muassasalariga o‘qishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi to‘g‘risida”gi NIZOM qabul qilindi. Mazkur Nizom O’zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy xavfsizlik xizmatining qarori bilan tasdiqlandi. Nizom 2012-yilning 1-dekabridan kuchga kiradi. Endi ushbu nizomda qanday o‘zgartirishlar kiritilgani, hozirda o’z kuchini yo’qotishi belgilangan 2005-yildagi xuddi shu mazmundagi nizomdan qanday farqlari borligi haqida batafsil to’xtalsam. Eng birinchi o’zgarish, yangi nizom matni o’zbek tilida ham berilgan. Ilgarigi nizom matni faqat ... Батафсил »

Magistrlik dissertatsiyasining yangi talablari chiqdi

Photo: znaikak.ru O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim Vazirining 2012-yil 29-oktabrdagi №419-sonli buyrug’iga asosan “Magistrlik dissertatsiyasini tayyorlash va himoya qilishga doir” TALABLAR tasdiqlandi. Mazkur yangi tahrirdagi talablar O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2012-yil 24-iyuldagi “Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash va attestatsiyadan o’tkazish tizimini yanada takomillashtirish to’g’risida”gi PF-4456-sonli Farmoni va ushbu Farmonga o’zgartirish kiritish to’g’risidagi 2012-yil 27-iyuldagi PF-4458-sonli Farmoniga muvofiq ishlab chiqilgan. Eslatib o’taman, ilgari mazkur qoidalar O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim Vazirligining 2011-yil 3-dekabrdagi №487–sonli buyrug’i asosida ... Батафсил »

TATUga yangi talabalar turar joyi binosi berildi

TATU binosi | talaba.zn.uz 2012-yil 16-oktabr kuni O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Aloqa va axborotlashtirish sohasi tashkilotlarining moddiy-texnika bazasini yanada mustahkamlash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori qabul qilindi. Mazkur qaror davlat aktivlarini boshqarishni yanada maqbullashtirish, aloqa va axborotlashtirish sohasi tashkilotlariga yuklangan vazifalar samarali bajarilishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash maqsadida qabul qilindi. Qarorning eng diqqatga sazovor joylari haqida to’xtalib o’tsam: O’zbekiston aloqa va axborotlashtirish agentligi, O’zbekiston Respublikasi Davlat mulki qo‘mitasi, Toshkent viloyati hokimligi va «O’zbektelekom» aksiyadorlik kompaniyasining ma’lum bir binolari ... Батафсил »

Юқорига