Янги ҳужжатлар

Рукн архиви: Сараланган

Feed Subscription

Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

2016 йил 19 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2016 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш МИҚДОРЛАРИ (сўмда)  Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, ... Батафсил »

Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-сонли Конвенцияси ратификация қилинди

2016 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини (Сан-Франциско, 1948 йил 9 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши портали хабар бермоқда. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016 йил ... Батафсил »

Лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувига «ц»ни билдирувчи ҳарфни киритиш ва «нг»ни битта ҳарф белгига айлантириш бўйича таклиф тайёрланмоқда

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини мукамаллаштириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у «Оила даврасида» газетаси ўқувчиларига берган жавобларига айтиб ўтди, дея хабар қилмоқда “Daryo”. «Назаримда, бугунги кунда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини янада мукаммаллаштириш давр талабига айланди. Амалдаги алифбога асосланган имло қоидаларимизни қайта ишлаб чиқиш муҳим ва айни кунда зарурий эҳтиёж ҳисобланади. Бу алифбодаги айрим зиддиятли ҳолатлар билан боғлиқ. Мисол учун, луғат бойлигимиздан ўрин олган журнал, ... Батафсил »

Суд-ҳуқуқ тизмини ислоҳ қилиш ҳақидаги Президент фармонига шарҳ

Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга замин яратди. Шу билан бирга, мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, қуйидаги учта асосий устувор йўналишларни белгилаб берди: суд ... Батафсил »

Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади

2016 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида: 1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек ... Батафсил »

Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин

Уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақида, Шавкат Мирзиёевнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинган. Хабарда мазкур вазирликни ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланаётгани айтилади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг 1000 телефон рақамига қўнғироқлар сони кескин равишда ўсиб бормоқда, натижада 19 октябрь куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортган. Батафсил »

Diktant.uz – ёзма саводхонлик бўйича акция

UZINFOCOM Маркази ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда мамлакатимиздаги бир қатор университет, институт, ташкилотлар ҳамкорлигида 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 27 йил тўлиши муносабати билан, ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойлик – ўзбек тилининг ворислари сифатида она тилини асраб – авайлаш, унинг нуфузини янада ошириш мақсадида Diktant.uz – ёзма саводхонлик бўйича акция ўтказилади. Diktant.uz акцияси – аҳоли, айниқса ёшлар орасида ёзма саводхонлик маданиятини кенг ... Батафсил »

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

2016 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарорнинг тўлиқ матни, ЎзАда эълон қилинди. МАЪЛУМОТ ЎРНИДА Эълон қилинган амнистия актлари ҳақида маълумот: Конституция байрами муносабати билан (13 та): 1993, 1997, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015. Мустақиллик байрами муносабати билан (9 та): 1991, 1992, 1994, 1996, 2000, 2001, 2008, 2009, 2010. БМТга аъзо бўлган кун муносабати билан: 1992. 9 ... Батафсил »

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатига амнистия юзасидан тақдимнома киритди

2016 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида қарорни қабул қилиш ҳақида тақдимнома киритди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида тан олинади. Жазонинг асосий мақсади ҳукм қилинган шахсларнинг тузалиши ва қайта тарбияланиши, яъни ҳар бир қонунбузар содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасини, жавобгарликнинг муқаррарлигини ва чин кўнгилдан пушаймон ... Батафсил »

Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий сайтида берилган хабарга кўра, Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида, 2016 йил 1 октябр кунидан метрополитен учун ҳам ойлик йўл чипталари амалга киритилади. Янги турдаги ойлик йўл чипталари 2016 йил 29 сентябр кунидан сотувга чиқарилди. Метро учун ойлик йўл чипталари нархлари қуйидагича: – НМ (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм – ТМ (талабалар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм – ЎМ (ўқувчилар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм – АВМ (умумий аҳоли учун – автобус ва метро) – 166 000 сўм Жамоат автобуслари учун ойлик йўл ... Батафсил »

Юқорига