Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Shaxsiy fikr

Feed Subscription

“Ўзкимёсаноат” ваъдасини бажарди ва имловий хатосини тўғрилаб қўйди

Куни кеча “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясининг Республика биноси кираверишидаги компания номи ёзилган лавҳаларда мавжуд бўлган имловий хатоларни тўғрилаш бўйича қилган мурожаатим ҳақида аввалроқ хабар берган эдим. Ёдингизда бўлса, компания биноси кираверишидаги тошлавҳаларнинг ҳам ўзбекча, ҳам инглизча вариантида “kimyo” сўзи “kimiyo” шаклида ёзилганди. Компаниядан олган жавобимга кўра, “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясининг янги расмий рамзи тез орада тасдиқланиши ва қабул қилиниши ҳамда мазкур имловий хатоларни ўша расмий рамз қабул қилинганидан сўнгина ўзгартириш имконияти пайдо бўлиши маълум қилинганди. Мурожаатни юборганимдан 50 кун ўтган ... Батафсил »

ЯГОНА ПОРТАЛ: қулайликлар, муаммолар ва таклифлар

УМУМИЙ МАЪЛУМОТ My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) 2013 йилнинг 1 июль куни ишга туширилган бўлиб, Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан «бир дарча» режимида фаолият кўрсатади. Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади. Ушбу мақола жойланаётган вақтда, Ягона порталга 3216 та мурожаат келиб тушганлиги қайд этилганди. Ягона порталнинг ўзида берилган маълумотга кўра, мурожаатларнинг 54,1% – аризалар, 23,8% – таклифлар ва 22,1% ... Батафсил »

“Ўзкимёсаноат” компанияси имловий хатосини тез орада тўғрилашга ваъда берди

ХАБАР ЯНГИЛАНДИ: Мазкур имловий хатолик кейинчалик компания томонидан тўғрилаб қўйилган. Шу ҳақида батафсил: “Ўзкимёсаноат” ваъдасини бажарди ва имловий хатони тўғрилаб қўйди Имловий хатолар ҳақида сўнги вақтларда кўп муҳокамалар, таклифлар, танқидий фикрлар билдирилмоқда. “Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси доирасида навбатдаги мурожаат “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясига юборилди. Гап шундаки, “Ўзкимёсаноат” ДАК Республика биноси кираверишидаги компания номи ёзилган лавҳаларда, минг таассуфки, кичик имловий хатоларга йўл қўйилган. Мени энг ҳайрон қолдирган жиҳати, ушбу имловий хатоликлар айнан компаниянинг расмий номини ёзишда қайд этилганидир. Бундан ташқари ушбу ... Батафсил »

Рекламалардаги қонунбузарликлар

Ҳар куни ўзимиз хоҳламаган тақдиримизда ҳам барибир рекламаларга тўқнаш келаверамиз. Кўчага чиқасиз – рекламаларга тўла. Телевизорни ёқасиз – реклама. Қўлингизга бирон газета ёки журнални оласиз – реклама. Интернетга кирасиз – яна ўша гап. Ўзбекистондаги реклама бозори ҳам шиддат билан ривожланиб, кенг қулоч очиб бормоқда. “Якс” савдо белгиси каби катта реклама кампаниясини ўтказаётганлар сони ҳам секин-аста ортиб бормоқда. Лекин шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Хўш, юртимиздаги рекламалар қай даражада қонун ҳужжатларига мос келмоқда? Реклама тайёрлаш, тарқатиш билан боғлиқ қандай муаммолар ... Батафсил »

“Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси

Бугунги кунда UzNETда турмушимизнинг у ёки бу жабҳасида йўл қўйилаётган имловий хатолар ҳақида кўплаб мунозаралар бўлмоқда, турли фикрлар билдирилмоқда. Ушбу масалага интернет фойдаланувчиларининг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда мазкур ижобий саъй-ҳаракатлар майдонини кенгайтириш, “қуруқ гап”лардан аниқ амалий ишларга ўтиш мақсадида ижтимоий акция ўтказишга қарор қилдик. Ушбу ижтимоий акциядан асосий мақсад ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда ва бошқа жамоат жойларида турли техник ёки бошқа сабаблар туфайли йўл қўйилган имло хатоларини тўғрилаш, бу борада фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада ... Батафсил »

“Xolat”лар “Holat”га алмаштириб чиқилмоқда

Яқиндагина “Трaстбанк” билан боғлиқ воқеа ҳақида блогимга ёзган эдим. Унда банк томонидан тошлавҳадаги имловий хатолар тўғирлангани ҳақида баён қилинганди. Ушбу хабар жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бу албатта қувонарли. Мен учун эмас, ўзбек ёзуви имлосига эътибор кучаётгани учун. Турли ОАВлар ўз сайтларида бу ҳақида маълумот беришди. Хусусан, Kun.uz, 12News.uz ва Darakchi.uz сайтларини мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳозир гап бошқа ёқда. Имловий хатоларни тўғирлаш борасида яхшигина муҳокама кетаётгани бошқа мутасаддиларга ҳам таъсир қилган кўринади. Тошкент шаҳри бўйлаб, мустақиллик йилларида қайта ... Батафсил »

«Тrastbank»га хат!

“Ҳолва деган билан, оғиз чучимайди” (“Бу эпиграф”, – муаллиф изоҳи) Яқинда иш билан “Ўрда” даҳаси томонларга йўлим тушганди. Йўл-йўлакай ўша даҳада жойлашган “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг Республика биноси олдига қўйилган тошлавҳага кўзим тушди. Тошлавҳада ёзилган банк номида баъзи имловий хатоликлар мавжудлигини бир қарашда пайқаш унчалик қийин эмасди. Умуман олганда ушбу тошлавҳа суратини илгари интернет орқали ҳам бир неча марта кўргандим. Тошлавҳани кўрдим-у, хаёлимга бир фикр келди. Одатда имловий хатоларни кўрганда кўпинча кимларнидир саводсизликда айблаймиз, устидан куламиз ёки пичинг ... Батафсил »

2012: Ютуқлар, қувончлар, нохушликлар…

Йил тугамоқда. Умримизнинг бир қисми якунланмоқда. Йил ҳам автобус бекатларига ўхшайди. Умримиздаги бекатлар… Биз бир бекатдан иккинчи бекатга қараб йўл оламиз. Қайсидир бекатда кимларнидир қолдирамиз, яъни ҳаётимиздан кимлардир чиқиб кетади. Бекатдан кимларнидир оламиз, яъни ҳаётимизда янги инсонлар, дўстлар, қадрдонлар, оила аъзолари пайдо бўлади ва ҳ.к. Мана хозир ҳам биз янги бекатга етай деб қолдик. Оз қолди. Аммо энг муҳими, биз бир нарсани билмаймиз: охирги манзилгача яна қанча қолганини. Бу охирги бекат бўлсачи? Балким ҳали яна узоқйўл юрармиз? Яна нечта бекат ... Батафсил »

Telefon xotirasidagi bitiklar-2

P/S: O’tgan safar chop etilgan “Telefon xotirasidagi bitiklar” nomli maqolam haqida ko’pchilikdan yaxshi fikrlar eshitdim. Shuningdek, ko’pchilik uning davomini ham so’rashdi. Aslida bunday narsalarning originali faqat 1ta bo’ladi! Keyingi qismlari oldingilari kabi muvaffaqiyatli chiqmasligi mumkin, chunki mushtariy oldingisidan ham yaxshiroq fikrlarni kutadi, qolganini qabul qilmaydi. Bu baz’an o’z imkoniyat darajangdan balandroq harakat qilishing kerak degani, bu esa imkonsiz. Mayli, har ne bo’lsada, ming istihola qilib, navbatdagi qismini sizlarga tortiq qilishni joiz deb topdim. Sizlarga yoqadi degan yaxshi gumondaman. Yoqmasa ham ... Батафсил »

Telefon xotirasidagi bitiklar

P/S: Eng avvalo aytmoqchi edimki, quyida yozganlarim bilan biron narsaga da’vogarlik qilmoqchi, kimlargadir (asosan O’tkir Hoshimovga) taqlid etmoqchi emasman. Bular shunchaki hayotiy kuzatishlarimning pala-partish qog’ozga, iye, yo’g’ey, telefondagi qaydnomaga (zametka) tushirilgan varianti xolos. Yana bir narsani alohida ta’kidlaymanki, yozgan fikrlarim mening qandaydir ijobiy xislatlarim borligini ko’rsatmaydi, ya’ni yozganlarimni hammasiga o’zim ham rioya qilaman degani emas. Harakat qilaman xolos… ***  Девяноста Bir kun ertalab metroga tushayotgandim. Bir ayol ikkita farzandi bilan tushayotgan ekan. Bitta farzandini yoshi kichikroq, ikkinchisiniki esa kattaligi ko’rinib ... Батафсил »

Юқорига