Янги ҳужжатлар

Рукн архиви: Янги ҳужжатлар

Feed Subscription

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди

16-17 октябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партия фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан Бюджет кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақида, Қонунчилик палатаси расмий сайти хабар берган. Хусусан, 16 октябрь куни Халқ демократик партияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси фракциялари томонидан мазкур қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинган бўлса, 17 октябрь куни эса Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракциялари, шунингдек, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси лойиҳаси ... Батафсил »

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилнинг муддатига чеклов қўйилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Жумладан, Меҳнат Кодексининг 150-моддаси (Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар) биринчи қисми қуйидаги кўринишда таҳрир қилинди: Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ... Батафсил »

Болаларнинг мажбурий таълим олишига тўсқинлик қилган ота-оналар жаримага тортиладиган бўлди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Хусусан, 47-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди: Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — энг кам иш ҳақининг ... Батафсил »

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Қонунга кўра, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонунга олий ўқув юртидан кейинги таълим билан боғлиқ ўзгартишлар киритилди. Хусусан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 3.3-банднинг 3.3.3-кичик банди «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» бўлимининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Олий ўқув юртидан кейинги таълимни ... Батафсил »

Жиноят Кодексининг “Ўғрилик” жинояти билан боғлиқ моддасига ўзгартиш киритилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 20 та Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартиш киритилди. Жумладан, Жиноят кодекси махсус қисмининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисмига янги “г” банди қўшилди. Мазкур бандга кўра, эндиликда ўғрилик жинояти ... Батафсил »

8 та Кодекс, 20 та Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартишлар киритилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 31 июлда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 20 та Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартиш ... Батафсил »

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига 35 ёшдан ошганлар топшира олмайди

2013 йил 16 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 255-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Мазкур Низом Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш қоидаларини аниқлаштирган ва аввал амалда бўлган тартибларга бир қанча ўзгартиришлар киритган. Жорий йилдан бошлаб Банк-молия Академияси магистратурасига қабул қилишда ёш цензи белгиланди. Эндиликда 35 ёшдан ошганлар мазкур даргоҳга ҳужжат топшира олмайди. Шунингдек, ўқиш муддати ҳам ўзгарди. Маълумотларга кўра, илгари Банк-молия Академияси магистратурасида ўқиш муддати 14 ой давом этган. Низомга кўра ўқиш муддати 2 ... Батафсил »

Юқорига