Янги ҳужжатлар

Рукн архиви: Янги ҳужжатлар

Feed Subscription

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 3 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, Олий Мажлис Сенатидаги манбаларимиз хабар бермоқда. Аввал хабар қилганимдек, Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 3 декабрь куни чақирилиши белгиланганди. Сенат ялпи мажлисида 15 та масала, шу жумладан 7 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилган. Олинган маълумотларга кўра, жорий йилдаги амнистия актининг қўлланиш доирасида ўтган йилдагилардан айрим фарқлар мавжуд. Тез орада айнан ... Батафсил »

Конституция куни муносабати билан 5 декабрь шанба дам олиш куни 7 декабрь душанба кунига кўчирилди

2015 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш кунини 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилди; 2015 йил 5 декабрь шанба куни иш ... Батафсил »

Депутатлар Ўзбекистоннинг 2016 йилги Давлат бюджетини қабул қилди

2015 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов маъруза қилдилар. Депутатлар келгуси йилга ... Батафсил »

ОТМ профессор-ўқитувчиларининг ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг янги вақт меъёрлари тасдиқланди

2015 йил 9 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди. Унга кўра, Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари ва вақт меъёрлари тасдиқланди. Ушбу ҳужжатнинг амал қилиши олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини ... Батафсил »

Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

2015 йил 12 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш МИҚДОРЛАРИ (сўмда)  Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта ... Батафсил »

Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади

2015 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2015 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябрь куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва ... Батафсил »

1 сентябрдан иш ҳақлари 10%га кўтарилади

2015 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган. Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2015 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилди. 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи — ойига 130 240 ... Батафсил »

Мустақиллик байрами муносабати билан шанба дам олиш куни душанбага кўчирилди

2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2015 йил 29 август шанба дам олиш куни 2015 йил 31 август душанба кунига кўчирилди; 2015 йил 29 август шанба куни иш ... Батафсил »

Президент Фармони билан 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди

2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди: ... Батафсил »

Давлат бошқарув академияси ректори ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига Маннон Алиевни тайинлади, дея хабар бермоқда 12news.uz нашри. Таниқли иқтисодчи олим, МДҲ банк институтлари ассоциацияси вице-президенти Маннон Алиев шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Давлат бошқаруви академиясининг аввалги раҳбари Абдужаббор Абдувоҳитов бошқа ишга ўтказилди. Батафсил »

Юқорига