Янги ҳужжатлар

Ўзбекистонлик ёш шахматчи қиз – Баҳора Абдусатторова жаҳон чемпиони бўлишга яқин турибди

ДИҚҚАТ! ХАБАР ЯНГИЛАНДИ:

ТУЗАТИШ: Шахматчимиз Баҳора Абдусатторова жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

17-29 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётганлигидан хабарингиз бор. Унда юртимизнинг 31 нафар ёш шахматчиси иштирок этмоқда.

Бугун турнирнинг сўнги тур баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси сўнги турда 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Баҳора Абдусатторова ўзининг асосий рақибаси, турнир пешқадами Россиялик Анна Васенина билан қора доналарда куч синашиб, қийиин ва муросасиз кечган баҳсда 67-юришдан сўнг ғолиб бўлди. Мазкур ғалаба натижасида Баҳора Абдусатторова очколарини сонини 9 тага етказиб олди. Баҳора 11 та ўйинда 8 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият қайд этган.

bakhora-2

Баҳора Абдусатторова мусобақа жараёнида | Photo: worldyouth2013.com

Бу натижа ҳамюртимиз учун Жаҳон чемпиони унвонини олиш учун етарли бўлди. Сабаби мусобақа якунида бир пайтнинг ўзида икки нафар шахматчи – Баҳора Абдусатторова ҳамда грециялик Ставроула Цолакидоу 9 очкодан тўплашган. Лекин сўнги тур олдидан қўшимча кўрсаткичларга кўра, Баҳора Абдусатторова устунроқ эди.

bakhora-3

Сўнги тур олдидан | worldyouth2013.com

Кўриб турганингиздек, Баҳора Абдусатторова сўнги тур олдидан 3-ўринда эди. Грециялик Ставроула Цолакидоу эса 4-ўринда. 1 ва 2-ўринни эгаллаб турган иккала шахматчи ҳам сўнги турда мағлуб бўлди. Юқорида хабар берганимдек, россиялик Анна Васенина Баҳорага имкониятни бой берди, эстониялик Нарва Маи эса польшалик Оливия Киолбасага мағлуб бўлди. Швейцарча тизимда ўтказиладиган спорт мусобақаларида икки ёки ундан ортиқ спортчининг очколари сони тенг келиб қолса, Бухгольц коэффиценти асосида ғолиб аниқланади. Ушбу коэффицент бўйича очколари тенг келган шахматчилардан қайси бири рейтинги баландроқ шахматчилар билан куч синашган бўлса, ўша ғолиб дея эътироф этилади. Мазкур коэффицент бўйича Баҳора Абдусатторовада кўрсаткич яхшироқ эди.

Ҳозирча мусобақанинг сайтида расмий хабар чиққани йўқ.

Баҳора Абдусатторова 1999 йилда таваллуд топган. У ҳозирда Тошкент шаҳри Ҳамза туманидаги 152-мактабнинг 9-синфида таҳсил олади.

bakhora

Баҳоранинг турнир давомидаги натижалари | worldyouth2013.com

Шунингдек, худди шу ёш категориясида иштирок этган Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам мусобақада муносиб иштирок этди. У ўтказилган 11 турдан сўнг, 8 очко жамғарди (7 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият) ҳамда 5-ўринни эгаллади.

gulrukhbegim

Гулруҳбегим Тоҳиржонова | photo: worldyouth2013.com

 

Эслатиб ўтаман, шунингдек, эртага тезкор шахмат бўйича ҳам чемпионат ўз ниҳоясига етади. Бунда икки нафар ёш шахматчиларимиз – Баҳора Абдусатторова ва Нодирбек Абдусатторов ғолиблик учун катта имкониятга эга. Улар ўтказилган 5 турдан кейин 100 фоизлик натижа кўрсатиб, пешқадамлар орасида боришмоқда. Уларга сўнги раундда омадлар тилаб қоламиз!

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига