Янги ҳужжатлар

5 март шанба дам олиш куни 7 март душанба кунига кўчирилди

2016 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:

2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилди;

2016 йил 5 март шанба куни иш куни деб эълон қилинди.

ЭСЛАТМА: бу фақат шанба расмий дам олиш куни ҳисобланадиган корхоналарга тааллуқли. Шанба расмий иш куни бўлганларга алоқаси йўқ. Улар шанба куни ҳам, душанба куни ҳам ишлашади. Шунингдек, талабаларга ҳам алоқаси йўқ. 5 март куни ҳам, 7 март куни ҳам ўқув жараёнлари бўлади.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (46)
  • Йўқ (13)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига