Yangi hujjatlar

Архитектура ва қурилиш қўмитаси расмий сайти номидаги хатони тўғрилади

Аввалроқ, «Тилга эътибор – элга эътибор» номли лойиҳа доирасида Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси расмий сайтининг домени номида имловий хатолик мавжудлиги ҳақида Қўмитага тегишли тартибда таклиф билан мурожаат қилганим тўғрисида ёзган эдим.

Давлат органидан жавоб олсам, бу ҳақида Сизларни хабардор қиламан дегандим.

My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилган хатга Қўмитадан қуйидагича жавоб олдим:

Сизнинг, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборган 2014 йил 25 октябрдаги 63855-сонли имловий хато ҳақида таклифингизни ўрганиб чиқиб, Қўмита сизга чуқур миннатдорчилик изҳор қилади.
Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича davarh.uz доменини davarx.uz доменига алмаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётганини маълум қиламиз.

davarx4

Мазкур хат келгандан сўнг, «UZ» домени маъмуриятининг расмий веб-сайти (www.cctld.uz) орқали текшириб кўрдим, ҳамда қуйидагича маълумот олдим:

davarx5

Бундан маълум бўлдики, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси менинг хатимни олгач, 5 кун ичида тегишли доменни расмийлаштирган.

Бугунги кунга келиб, Қўмита расмий сайти davarx.uz манзилига тўлиқ ўтказилди.

davarx3

Агар Сиз аввалги имловий хатоси мавжуд бўлган davarh.uz манзилини терсангиз, экранда қуйидагича маълумот пайдо бўлади:

davarx

Эслатиб ўтаман, худди шундай хат билан «Ўзкоммунхизмат» агентлигига ҳам мурожаат қилганман. Агентлик расмий сайти манзилида ҳам имловий хатолик мавжуд бўлиб, агентликдан қуйидагича жавоб олдим:

uzkommunxizmat2

Бугунги кунда Агентлик ҳам мен таклиф қилган домен номини расмийлаштирган:

uzkommunxizmat

Бироқ ҳали сайт тўлиқлигича янги манзилга ўтказилгани йўқ. Лекин тез орада ўтказилишига ва агентлик ҳам худди Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси каби ўз хатосини тўғрилашига ишонаман.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (50)
  • Йўқ (14)
  • Бироз (3)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига