Янги ҳужжатлар

Давлат гранти асосида таҳсил олган талабалар 3 йил ишлаб бериши мажбурийми?

Олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида таҳсил олган талабаларни доим қизиқтириб келган бир савол мавжуд. Бу таълимдан кейин 3 йил давомида мажбурий ишлаб бериш ҳақидаги саволдир. Ушбу қоида қаерда белгилаб берилган ва 3 йил давомида мажбурий ишлаб бериш қандай амалга оширилади ва шу кабилар ҳақида батафсил тўхталиб ўтаман.

Давлат гранти асосида таҳсил олган бакалавриатура ва магистратура талабаларининг 3 йил давомида ишлаб бериш мажбурияти 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилган. Мазкур амалиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-92-сон «2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига асосан жорий этилган.

Президент қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 7 июлдаги 58, 154-1, 19 ва 02/2658-сонли қарори билан тасдиқланган “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида” низом ишлаб чиқилган.

Мазкур Низом олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида мақсадли тайёрланган кадрларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш қоидалари ва тартибини белгилайди.

Низом бўйича кўп учрайдиган қуйидаги саволларга жавоб бераман:

1. Агар давлат гранти асосида ўқиган талаба бакалавр босқичини якунлагач магистратурага ўқишга қабул қилинса, унда қачондан мажбурий ишлаб бериш бошланади? Магистратурада ўқиш давомида ишлаган бўлса, ҳисобга ўтадими?

Олий таълим муассасаларини давлат грантлари асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда, камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг амалга оширилади.

2. Агар давлат гранти асосида ўқиган талаба бакалавр босқичини якунлагач магистратурага ҳам давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинса, унда мажбурий ишлаб бериш муддати 6 йил бўладими?

Йўқ, агар битирувчи олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида давлат грантлари асосида ўқиган тақдирда, унинг ишлаб бериш мажбурияти камида уч йил деб ҳисобланади.

3. Агар тўлов-контракт асосида бакалавриатни тамомлаган талаба магистратурага давлат гранти асосида қабул қилинса, унда қачондан мажбурий ишлаб бериш бошланади?

Олий таълим муассасаларини тўлов-контракт асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг амалга оширилади.

4. Агар битирувчи талаба ўқишдан сўнг мажбурий ишлаб бериш вақтида ҳарбий хизматга кетган бўлса, унда ҳарбий хизмат вақти мажбурий ишлаб бериш вақтига кирадими?

Ҳа, муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат ўталган муддат битирувчи томонидан мажбурий ишлаб берилиши лозим бўлган уч йиллик муддатга ҳам киради.

5. Агар битирувчи талаба 3 йил давомида бошқа лавозимга ёки бошқа ташкилотга ишга ўтса, унда муддат янгидан бошланадими?

Йўқ, таълим муассасаси, корхона ёки ташкилотда турли лавозимларда ишлаган муддатҳамда таълим муассасаси, корхонаси ёки ташкилот мансуб бўлган тизимдаги (вазирлик, идора ёки бошқа хўжалик бошқаруви органи) бошқа таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда иш берувчининг розилигига кўра ишлаган муддат битирувчи томонидан мажбурий ишлаб берилиши лозим бўлган уч йиллик муддатга ҳам киради.

6. Бакалавр ёки магистратура босқичида давлат гранти асосида таълим олган қизлар, турмуш қуриб фарзнадли бўлгандан кейинги бола парвариши давридаги муддат мажбурий ишлаб бериш даврига қўшиладими ёки йўқми?

Низомнинг 22-бандига кўра, меҳнат таътилида, шу жумладан ижтимоий таътилларда бўлган муддатлар ҳам битирувчи томонидан мажбурий ишлаб берилиши лозим бўлган уч йиллик муддатга киради. Меҳнат кодекси 149-моддасига биноан, болаларни парваришлаш таътили ҳам ижтимоий таътил ҳисобланади. Демак, оналарнинг бола парваришидаги муддати ҳам мажбурий ишлаб бериш муддатига киради.

7. Албатта давлат ташкилотида мажбурий ишлаб бериши шартми?

Низомнинг биронта бандида мажбурий ишлаб бериш айнан давлат ташкилотида амалга оширилиши керак деган қоида мавжуд эмас. Масалан, Низомнинг кириши қисмида қуйидагича қоида белгиланган:

“Мазкур Низом олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида мақсадли тайёрланган кадрларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш қоидалари ва тартибини белгилайди”.

Низомнинг 1-бандида эса қуйидагича қоида белгиланган:

“Барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари бакалавр ва магистрлари 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга (кейинги ўринларда матнда иш берувчи деб юритилади) ишга тақсимланади”.

Кўриб турганингиздек, иккала бандда ҳам “таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш” жумласи ишлатилган. “Давлат” сўзи мавжуд эмас. Корхоналар хусусий ҳам бўлиши мумкин. Ташкилотлар нодавлат ва нотижорат ҳам бўлиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, 3 йил мажбурий ишлаб бериш давлат ташкилотларида бўлиши шарт эмас.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (185)
  • Йўқ (11)
  • Бироз (12)

27 фикр

  1. Raxmat…

  2. Yaxshi maqola Xushnud, buni va bundan keyingi shunaqa qiziqarliy qonunlara oid maqolalar tayyorlayverin, biz targ'ib qilishda yordam beramiz! 🙂

  3. Raxmat Xushnud harbiy xizmatga doir javobingiz men uchun judayam foydali bo'ldi..

  4. Agar chet elga magistraturaga o'qishga kirsa-chi? Ularga diplom beriladimi? Chunki chet elda diplom talab qiladi?

  5. Bakalavr yoki magistratura bosqichida davlat granti asosida ta’lim olgan qizlar, turmush qurib farznadli bo’lgandan keyingi chaqaloq parvarishi davridagi 1.5-2 yil majburiy ishlab berish davriga qo’shiladimi yoki yo’qmi?

    • Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (2005 йил 7 июль) 22-бандига кўра, меҳнат таътилида, шу жумладан ижтимоий таътилларда бўлган муддатлар ҳам битирувчи томонидан мажбурий ишлаб берилиши лозим бўлган уч йиллик муддатга қуйидаги муддатлар ҳам киради.

  6. agar men bakalavr yo’nalishini davlat granti asosida tugatsam va keyinchalik o’qishimni magistraturada davom ettirsam faqat magistratura bosqichini sharnoma ya’ni kontrakt tolovi orqali tugatsam keyin menga magistrlik diplomini qachon berishadi shu magisrtlikni tugalaganimdan songmi? yoki…

    • Магистратурани тугатишинигз билан магистратура дипломини оласиз.

  7. yana bir savol shu rostmi yoki yolg’onmi? nima uchun davlat granti asosida tugatgan ta’labalarni IIB ga ishga olmas ekan shunga bir qonuniy asoslar bilan yordam bersangiz!!! iltimos!!!

    • Бу бўлмаган гап. Ўзим нечтасини биламан, ИИВда ишлайди. Бюджетда ўқиган.

  8. Xushnud aka sizga omad. Xozirgi ko’rsatuvda yaxshi fikirlar bildirdiz.Lekin facebook da sizga qo’shilolmayapman.meni qo’shib qo’ying iltimos.

  9. Bir savol qolib ketti. Grand asosida Oliy o’qiv yurtini bitirib ishlab berishi shart bo’lgan talaba ikkinchi mutaxasislikga topshira oladimi?

  10. Ish nina bo’ladi? Qachon ishlab beraman.

  11. bakalavrni grand asosida bitirib chet elga magistrda o’qish uchun diplomni vaqtinchaga, masalan 2 xaftaga apostil qilishga berib turiladimi?? buning uchun xuquqim bormi?

  12. Талаба бакалавр боскичини давлат гранти асосида тамомлаб, магистратурани чет элда укимокчи булса, унга дипломнинг асл нусхаси бериладими? Ёки 3йил ишлаб бермагунча ололмедими дипломни.

  13. Assalamu aleykum. Men ToshkentAxborot Texnologiyalari Universitetini 2015-yil tugatishim kerak edi bitiruv malakaviy ishi himoyasi oldidan BMI oldi amaliyotini(praktikani) himoya qilaolmadim. Sababi guruh rahbarim BMI oldi amaliyoti kundaligini shaxsiy qasdi tufayli bermadi. Men ham avvaliga ahamiyat bermadim. Barcha kursdoshlarim BMI himoyasiga tayyorgarlik ko’rayotgan bir paytda meni BMI himoyasiga qo’yishmadi. Sababi esa BMI oldi amaliyotiga bormading deb meni o’qishdan chetlatishdi. O’sha yili qayta tiklashga ariza yozdim. Meni o’qishimni qayta tiklashdi va BMI oldi amaliyoti o’tamaganim uchun 1650000(bir million olti yuz ellik ming) so’m to’lov kontrakt belgilashdi. To’lov shartnomamni to’lay olmadim. 2016-yil yana qayta o’qishga tiklash to’g’risida ariza yozdim. Bu safar fanlar orasida 10 (o’nta) farq bor uchinchi kursdan qayta o’qiysan shartnoma asosida deyishdi. Ahir men davlat granti asosida ta’lim olib, fanlarni yopib, Davlat imtihonini topshirdim. Faqat BMI oldi amaliyoti va BMII homoyasi qolgan. Shu to’g’rimi nima qilay yordam bering iltimos. Javobini karimovfromuzb@gmail.com elektron manziligi yuboring iltimos

  14. Ассаламу алайкум Хушнудбек. Юқоридаги маълумотларни кўриб ўқиб бир қанча маълумотларга эга бўлдим. Сизга саволим шуки бизнинг бир талабамиз 2011 йилда бакалавриатни давлат гранти асосида тугатган. Ишга тақсимот жараёнида ташкилотга йўлланма олган. Аммо тақдир тақазоси билан ўша йилада магистратурага яна давлат гранти асосида қабул қилинган. 2013 йилда магистратурани битириб аввалги ишга тақсимот қилинган ташкилотида 2015 йилга қадар ишлаб келган. 2015 йилдан ўз фаолиятини бошқа ташкилотда давом эттирмоқда. Аслида талаба 2009 йилдан 2015 йилга қадар ўша ташкилотда фаолият юритган. Энди келиб мен 2009 йилдан буён ишлаб келаман диплом олиш учун иш стажим етарли деб ўз дипломларини талаб қилаяпти. Диплом беришга ҳаққимиз борми.Ўқиш вақтида ишлаган даври диплом олиш иш стажига киритиладими.

    • Стажни магистратурани тугатгандан кейин ҳисоблаш бошланади.

  15. Ассалому алейкум, Хушнудака мени бир саволим бор эди, давлат гранти асосида укиган талабани орган структураларига ишга олишмас экан, тугри, юкорида шунга ухшаган саволга жавоб бердингиз танишларингиз ишлаётганларини айтдингиз. Хуш саволим шуки танишларингиз ишга конунлар чикишидан олдин ишга киришгандур. Жавоб учун олдиндан рахмат.

    • Ҳеч қанақанги қонун йўқ. Буларнинг ҳаммаси миш-мишлар.

  16. Рахмат жавоб учун, миш-миш булса яхши.

  17. Assalomu aleykum.Men Davlat granti asosida tarix ta’lim yo’nalishining 4 bosqich talabasiman.Bizga beriladigan Diplom ilovasi bilan Ichki Ishlar organiga ishga kirishim mumkinmi?

    • Сизга фақат илова эмас, дипломдан кўчирма ҳам беришади. Ўша билан бемалол ишга кира оласиз.

      • Kechirasiz.Yana bir savol Asl nusxa kerak deb eshitdim shu rostmi va Pedagogik staj kerak ekan.Yoki Diplomdan ko’chirma va Diplom ilovasi asl nusxa o’rniga o’tadimi?

        • Дипломдан кўчирма ҳам ўтади, деб жавоб бериб бўлдимку.

  18. Xushnud aka javobingiz uchun oldindan raxmat.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига