Янги ҳужжатлар

Давлат тест маркази янги қўшилган информатика фанидан тест саволлари бўйича аниқлик киритди

Аввалроқ, 1-августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилиши ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ўзгаришларга кўра, жорий йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда математика фани бўйича тест синовларига информатика ва ахборот технологияларига тааллуқли савол ҳамда топшириқлар киритилмоқда. Бунда фан блогидаги 36 та саволдан 30 та савол математика бўйича, 6 та савол информатика ва ахборот технологиялари бўйича бўлади.

Бироқ кўпчилик абитуриентларни “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича тест топшириқлари қандай дастур асосида тузилади ва мазкур фан бўйича тест синовларига тайёргарлик кўришда қайси адабиётлардан фойдаланиш керак, – деган савол ўйлантираётган эди.

Давлат тест маркази мазкур саволга аниқлик киритди ҳамда расмий сайтида ушбу масалага оид маълумотларни тақдим этди.

“…абитуриентларга ушбу фан бўйича тест синовларига тайёргарлик кўришда қулайлик яратиш мақсадида, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларининг малакали педагог кадрларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кирувчилар учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан тест топшириқларининг Дастури ишлаб чиқилди. Шунингдек, ушбу ишлаб чиқилган дастурни инобатга олган ҳолда, мазкур фан бўйича тест синовларига тайёргарлик кўришда фойдаланишга тавсия этилган ўқув адабиётлари рўйхати аниқланди”, – дейилади ДТМ сайтидаги хабарда.

Шунингдек, Давлат тест маркази “барча абитуриентларга кириш синовларидан муваффақиятли ўтишларини тилашини” билдирган.

Қуйидаги ҳавола орқали Информатика ва ахборот технологиялари фанидан тест топшириқларининг дастури ҳамда фойдаланиладиган дарсликлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (81)
  • Йўқ (18)
  • Бироз (5)

4 фикр

  1. ozgincha ertachi bowlangan prinsp manim4a.

  2. Яхши мақола, …

  3. Тестдан утаётганларга койил коламан, кандай фан куйилса хам, канчалик кийин булса хам, купчилик институтларда камида 200 баллга якин балл туплашади. Фикримча уларни укитишнинг хеч кераги йук, улар тайёр кадрлар-ку, агар эртага диссертация даражасидаги саволлар куйилса хам 200 балл туплашса керак. Уларнинг билимларига койил…

  4. Ergasheva Shohista
    19 .05 2016 at11:32
    maqola namunali yozilgan

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига