Yangi hujjatlar

Энди хўжалик судларига интернет орқали ҳам ариза топшириш мумкин

2013 йил 30 апрель куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинии мзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 20 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган.

Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 36 та Қонун, 1 та Низом ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартириш киритилди.

Жумладан, Хўжалик процессуал кодексига киритилган ўзгартириш бўйича, энди хўжалик судига ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам мурожаат қилиш мумкин этиб белгиланди. Бунга кўра, Хўжалик процессуал кодексининг 1-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди:

«Хўжалик судига мурожаат қилиш ушбу Кодексда белгиланган шаклларда амалга оширилади. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар хўжалик судига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин».

Бунгача Кодекснинг 1-моддаси қуйидаги кўринишда эди.

1-модда. Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судига ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.

Шунингдек, Кодекснинг яна бир қатор моддаларига ҳам ушбу билан боғлиқ тегишли ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, Кодекснинг 121-моддаси қуйидагимазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:

«Агар ишда иштирок этувчи шахслар телефонлари ва факслари рақамларини, электрон манзилини хўжалик судига маълум қилган бўлсалар, улар ишни юритиш вақтида бу маълумотлар ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судини ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилишлари керак»

Бундан ташқари суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида, суднинг ҳал қилув қарори, қўшимча ҳал қилув қарори, суд ажрим ва қарорлари ҳақида судда иштирок этувчи тарафларга уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда, ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиниши мумкин.

Хўжалик судларига даъво аризаларни қабул қилиш Олий Хўжадик Судининг расмий сайти – http://economical-court.uz орқали қабул қилинади.

Эслатиб ўтаман, 2012 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталини ишга тушириш ва ушбу портал орқали фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият яратишни таъминлаш белгилаб берилган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

2 фикр

  1. Juda ajoyib ish. Lekin 2 ta savol paydo bo`ldi:

    1. FUQAROlar xo`jalik sudlariga murojaat qilganlarida qanday qo`shimcha hujjatlarni ilova qilinishi so`ralar ekan. Chunki anonim xatlarni oldini ham olish kerakku?

    2. Odatda biror joyga xat qoldirganda 2 nusxa qilinib biriga olgan shaxsdan imzo qo`ydirib oldirilardi, ammo email orqali biror avto otvet yo`lga qo`yiladimi(ya`ni xat yetib borganligi haqida "Case")?

    3. Bu hozir faqat Toshkentda amalga oshirilarimi yoki Respublikamizning chekka hududlarida ham joriy etilarmikan? Ya`ni bu qachon kuchga kiradi?
    Masalan: hozir http://www.mvd.uz saytida birinchi ko`zga tashlanadigan ishonch telefoniga qo`ng`iroq qilsangiz hech kim ko`tarmaydi.
    Bu ham mayli Navoiy viloyatida ishonch telefoniga qo`ng`iroq qilishganida "hech kimga aytmang, uni o`zim urushib qo`yaman" deb aytgan 🙂
    Mana shu holatlar ham ko`p uchrab turibdi afsus 🙁

  2. Xo'jalik sudlarini bilmadimu lekin viloyatlardagi fuqarolik sudlarida odamlar "jivoy ochered"da kunlab navbatda turishadi, sud zaliga odamlar navbat bilan kirib-chiqib, shu tahlidda ish ko'riladi. Bunaqa sharoitda internet orqali yo'llangan murojaatni birov tekshirib ko'radmi? Agar barcha yurborilgan xatlar avval "Respublika"ga tushib, keyin kuzatuv xatiga ilova qilingan holda viloyatlarga yuborilsa bu ish berishi mumkin

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига