Янги ҳужжатлар

Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги ҳақида қарор қабул қилинди

2015 йил 6 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафардан 18 миллион 942 минг 349 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил этади.

Сайлов натижалари кўрсатганидек, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 17 миллион 122 минг 597 нафари ёки 90,39 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримовни ёқлаб овоз берди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Акмал Холматович Саидовга – 582 минг 688 нафар сайловчи ёки 3,08 фоизи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмоновга 552 минг 309 нафар сайловчи ёки 2,92 фоизи, Ўзбекистон “Адолат”социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Наримон Маджитович Умаровга 389 минг 24 нафар сайловчи ёки 2,05 фоизи овоз берди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90, 117-моддаларига, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 35, 36-моддаларига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди.

prezidentlik_saylovi_qarori-1

“Халқ сўзи” газетасида чоп этилган қарорнинг матни

 

prezidentlik_saylovi_qarori-2

“Халқ сўзи” газетасида чоп этилган қарорнинг матни

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (27)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига