Yangi hujjatlar

Бюджет ташкилотлари фойдаланувидаги бинолар, транспортларнинг неча йилда эскиришини белгиловчи низом қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қўшма қарорига асосан томонидан “Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом” қабул қилинди. Мазкур низом 2013 йил 29 ноябрда қабул қилинган бўлса, 19 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилди.

Мазкур Низом бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилаб беради. Унга кўра, Бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг эскириши йиллик меъёрлари асосида аниқланади. Эскириш меъёрлари мазкур асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қийматига нисбатан фоизларда белгиланади.

Низомга мувофиқ, мавсумий тусга эга бюджет ташкилотларида фойдаланилаётган асосий воситалар бўйича ойлик эскириш суммаси умумий тартибда, яъни мазкур асосий воситанинг йиллик эскириш суммасини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.
Шунингдек, капитал қурилиш объектларини қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаган тугалланмаган қурилиш ёки унинг қисмлари бўйича эскириш аниқланмаслиги белгиланди.

Мазкур Низомга бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрлари илова қилинган бўлиб, унга кўра, қайси асосий воситалар неча йилда эскириши махсус жадвал асосида белгилаб қўйилган. Мазкур иловада асосий воситалар йилига неча фоиз эскириши қайд этилган. Хусусан,

Бинолар, иморатлар ва иншоотлар – йилига 5 фоиз;
Узатиш қурилмалари – йилига 8 фоиз;
Куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар – йилига 8 фоиз;
Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари) – йилига 15 фоиз;

Ҳаракатланувчан транспортлар:
Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби, денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари, ҳаво транспорти – йилига 8 фоиз;
Коммунал транспорт, махсус вахта вагонлари – йилига 10 фоиз;
Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти, енгил автомобиллар, саноат тракторлари – йилига 20 фоиз;
Бошқа транспортлар – йилига 20 фоиз;
Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари – йилига 20 фоиз;
Кўп йиллик дов-дарахтлар – йилига 10 фоиз;
Идора мебели ва ускуналари (шу жумладан телефон аппаратлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқалар) – йилига 15 фоиз.

Низомнинг расмий матни билан Миллий қонунчилик базасида танишишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (5)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига