Yangi hujjatlar

Евро-2016 учун махсус жадвални юклаб олинг

Жаҳондаги миллионлаб футбол ихлосмандлари Европа чемпионати бошланишини интиқлик билан кутаётгани ҳеч биримизга сир эмас.

Ёдингизда бўлса, Xushnudbek.uz сайти илгари Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги учун тайёрланган махсус жадвалларни тақдим этган эди. Мазкур жадвал ишқибозлар орасида кенг тарқалди ва илиқ кутиб олинди. Кўпчилик ушбу жадвал ҳамроҳлигида бевосита мусобақаларни кузатиб борганини таъкидлади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Евро-2016га мўлжалланган жадвални мамнуният билан сизларга тақдим қилмоқчиман!

Ушбу жадвалнинг қулай томони шундаки, Сиз фақатгина ҳисобларни киритиб борасиз холос, қолганини дастурнинг ўзи уддалайди. Яъни гуруҳда ким қайси ўринни олганини, очколар сонини, тўплар нисбатини, плей-офф босқичларида кимнинг рақиби ким бўлишини ва ҳ.к.

Жадвалнинг асосий саҳифаси

Жадвалнинг асосий саҳифаси

Шунингдек, жадвал тилини осонгина ўзгартиришингиз ҳам мумкин. Хоҳланг ўзбекча, хоҳланг русча, хоҳланг инглизча ва ҳ.к.

Бундан ташқари барча ўйинлар тақвими – санаси, вақти, ўйин ўтказиладиган шаҳар ҳамда стадионлар ҳақида маълумотлар мавжуд. Жадвалнинг энг қулай томони шундаки, унда ўйинлар вақтини маҳаллий вақтга осонгина ўтказиш мумкин. Бу хориждаги юртдошларимиз учун катта қулайлик беради деган умиддамиз.

Жадвал стандарт тарзда Тошкент вақтига тўғриланган, Ўзбекистондаги футбол ихлосмандлари ҳеч нарсани ўзгартириши шарт эмас.

euro2

Плей-офф босқичи

Жорий йилги Европа чемпионатида илк бор 24 та терма жамоа иштирок этишаётганлиги сабабли, гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4 та жамоа ҳам нимчорак финалга йўл олишади. Шу сабабли энг яхши 3-ўринларни аниқлайдиган махсус формула ҳам ишлаб чиқилган.

Энг яхши 3-ўринларни аниқлаш саҳифаси

Энг яхши 3-ўринларни аниқлаш саҳифаси

Минг марта гапиргандан кўра, бир марта юклаб олган яхши. Умид қиламанки, ушбу жадвал Сиз учун фойдали бўлади.

Жадвалнинг техник томонлари ҳақида қисқача маълумот:

1. Жадвал Microsoft Excel форматида (*.xlsx).
2. Жадвални имкон қадар Microsoft Office дастурининг 2007 ёки ундан юқори версияларида очиш мақсадга мувофиқ.
3. Телефон орқали кирадиган мухлисларимизга эслатма: махсус жадвал iOS ҳамда Android операцион тизимларида ҳам очилади, фақат бунинг учун Excel форматдаги файлни ўқийдиган махсус дастур (программа) бўлиши керак. Лекин шуни инобатга олингки, жадвал мобил телефондан очилганда, баъзи хатоликлар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу сабабли Сизга жадвални компьютер орқали юклаб олиб, тўлдириб боришни тавсия қиламиз.

ЕВРО-2016 ЖАДВАЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ:

 

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (371)
  • Йўқ (34)
  • Бироз (11)

5 фикр

  1. Xushnud aka yaxshimisiz? sizdan iltimos chempionatlarni xam jadvalini chiqarsangiz shunaqa zo`r qilib

  2. Хушнудбек ишлар билан чарчаманг. Евро 2016 жадвали жуда мукаммал қулай ва тушунарли тузилган. яна кучли химояланган. сиздан ЖЧ 2018 саралаш Осиё қитъаси ўйинларини хам ишлаб чиқишни сўрардим.иложи бўлса, 1 сенябргача тузсангиз яхши бўларди. мухлислар учун қулайлик яратган бўлардингиз. Олдиндан рахмат

  3. Евро-2016 жадвалининг химоя паролини айтинг илтимос

  4. Shu jadvallar formulasini menga ham o’rgating iltimos

  1. Pingback: Cıvata

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига