Yangi hujjatlar

Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш жиноятига янги оғирлаштирувчи банд киритилди

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Қонунга кўра, Жиноят кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Жиноят кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) янги оғирлаштирувчи банд билан тўлдирилди.

Эндиликда, мазкур жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, оғирлаштирувчи ҳолат деб топилади ҳамда олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

131-модданинг тўлиқ матни

131-модданинг тўлиқ матни

Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш Фоҳишахона очиш ёки сақлаш, шунингдек ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш – энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда; б) такроран, хавфли рецидивист ёки ушбу Кодекснинг 135 ёки 137-моддаларида назарда тутилган жиноятларни илгари содир этган шахс томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, – олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (216)
  • Йўқ (11)
  • Бироз (13)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига