Yangi hujjatlar

2016 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ариза бериш мумкин бўлади

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Қонунга кўра, Фуқаролик процессуал кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу ўзгартиришларнинг аҳамиятли томони, 2016 йил 1 январь кунидан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ҳам аризалар топшириш мумкин бўлади.

Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 1-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-қисм билан тўлдирилди:

Судга мурожаат қилиш ушбу Кодексда белгиланган шаклларда амалга оширилади. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.Фуқаролик процессуал кодекси, 1-модда.

Бундан ташқари, эндиликда судга чақирув қоғозлари, суднинг чиқарган ажрим, ҳал қилув қарорлари ва тушунтиришлар (эътирозлар) тарафларга электрон кўринишда, интернет тармоғи орқали юборилиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтаман, 2013 йил 30 апрелдаги қонунга кўра, хўжалик судларига интернет орқали ариза топшириш мумкинлиги белгилаб қўйилган эди ва бугунги кунда Олий Хўжалик Судининг расмий сайти – http://economical-court.uz орқали хўжалик судларига даъво аризалари қабул қилинмоқда.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (26)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига