Янги ҳужжатлар

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали учун қабул квоталари тасдиқланди

2015 йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йили учун И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2015/2016 ўқув йили учун Университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалига 150 киши қабул қилиш режалаштирилган. Ўтган йилги қабул квотаси билан солиштирадиган бўлсак, жорий йилда филиал 15 нафар кўпроқ талаба қабул қилади.

Филиалда “Трубопровод транспорти тизимидаги объектларни қуриш ва таъмирлаш” номли янги йўналиш очилди. Шундай қилиб, жорий йилдан бошлаб филиалда қуйидаги 6 та йўналиш учун талабалар қабул қилинади ҳамда ҳар бир йўналишга 25 нафардан квота ажратилган:

  1. “Геологик разведка технологияси”;
  2. “Нефть ва газ қудуқларини ковлаш”;
  3. “Нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш”;
  4. “Газ қазиб олиш, газ конденсати ва ерости сақлаш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш”;
  5. “Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти”
  6. “Трубопровод транспорти тизимидаги объектларни қуриш ва таъмирлаш”.

“Газ қазиб олиш, газ конденсати ва ерости сақлаш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш” йўналишининг 10 нафар ҳамда “Трубопровод транспорти тизимидаги объектларни қуриш ва таъмирлаш” йўналишининг 5 нафар талабаси “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ маблағлари ҳисобидан ўқитилади.

Университетнинг Тошкент филиали ҳақида батафсил маълумотларни http://gubkin.uz/ сайтидан олишингиз мумкин.

Қарорни расмий манбадан ўқиш (рус тилида):

Қарорни расмий манбадан ўқиш (рус тилида):

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (26)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига