Yangi hujjatlar

Kun.uz сайти Интернет-фестивалда ғолиб бўлганмиди?

Аввал хабар берганимдек, 22 сентябрь куни 2014 йилги Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивали ғолиблари номи эълон қилинди ва “Ёшлар ижодиёти саройи”да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда 11 та умумий номинация ва “Фестиваль янгилиги” махсус номинациясида ғолиб бўлган сайтлар номи эълон қилинди.

Қизиқ томони, “ОАВ соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси ғолибларини тақдирлашда ташкилотчилар томонидан қандайдир тушунмовчиликларга йўл қўйилганга ўхшайди.

Гап шундаки, тақдирлаш маросимида ушбу номинация бўйича 3-ўринни эгаллаган сайтлар номи эълон қилинаётган вақтда катта экранда Kun.uz сайтидан олинган скриншот намойиш қилинди. Қоидага кўра, ғолиб бўлган сайтларда айнан мана шундай скриншот кўрсатиларди.

Аммо Kun.uz сайти ўрнига iLike.uz сайтига 3-ўрин берилгани эълон қилинди ва дипломлар топширилди (ушбу номинация бўйича иккинчи 3-ўрин uz24.uz сайтига берилди)

Энг қизиғи, фестивалнинг расмий сайти бўлган If.uz сайтининг ўзбекча версиясида ғолиблар рўйхатида Kun.uz сайти турибди.

www.if.uz сайтининг ўзбекча версиясидан скриншот

www.if.uz сайтининг ўзбекча версиясидан скриншот

Русча версиясида эса iLike.uz сайти турибди.

www.if.uz сайтининг русча версиясидан скриншот

www.if.uz сайтининг русча версиясидан скриншот

Шунингдек, янаям қизиғи Kun.uz сайтининг маъмурияти маълум қилишича, уларга ғолиб бўлганлиги ҳақида электрон хат ҳам келган.

Ташкилотчилардан келган хат

Ташкилотчилардан келган хат

Ташкилотчилар ҳозирча ушбу тушунмовчиликка биронта изоҳ беришмаган. Аниқлаштиришга ҳаракат қиламиз.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (6)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига