Янги ҳужжатлар

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаси Меҳнат вазирлигидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди

2016 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.

Мазкур Фармонга биноан, ногиронларга, шунингдек, ногирон-болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз қариялар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, имконияти чекланган шахсларни касбий таълимга йўналтириш вазифалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари зиммасига, эҳтиёжманд бўлган оилалар ва фуқароларга ижтимоий тўлов ҳамда моддий ёрдамлар тайинлаш ва тўлашни мониторинг қилиш вазифаси эса Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига юклатилди.

Бунинг натижасида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлигига айлантирилди.

Қуйидагилар Меҳнат вазирлиги тасарруфидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди:

  • “Мурувват” ва “Саҳоват” кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлари;
  • Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;
  • ногиронлар учун ҳудудий реабилитация марказлари;
  • уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар;
  • Тошкент ва Фарғона шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежлари;
  • Тошкент шаҳридаги 2-юридик коллежи.

Фармонни расмий манбадан ўқиш ва юклаб олиш:

Фармонни расмий манбадан ўқиш ва юклаб олиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (50)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (7)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига