Янги ҳужжатлар

Ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар учун иккинчи ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Яқинда ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун керак бўладиган фойдали маълумотларни эълон қилган эдик. Ушбу маълумотлар доирасида ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар ҳужжат топшираётганда аризаларида иккита ОТМни кўрсатишлари мумкинлиги ва асосий ОТМга балли етмай қолган тақдирда, иккинчи ОТМда ўқиш имкониятини (агар балли етса) қўлга киритиши ҳақида айтиб ўтгандик. Батафсил

2015 йил 6 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 242-сонли буйруғи қабул қилиниб, унга кўра, ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар иккинчи олий таълим муассасаси сифатида белгилаши мумкин бўлган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу рўйхатда таълим йўналишлари ва таълим тили бўйича қабул квоталари ҳақида ҳам маълумот берилган.

Қуйида Сиз ушбу рўйхат билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

ТЎЛИҚ РЎЙХАТ

Иккинчи олий таълим ўзи нималиги ҳақида маълумот олмоқчи бўлсангиз, қуйидаги манзилдаги мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (31)
  • Йўқ (7)
  • Бироз (3)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига